Токио шаҳар терма жамоаси “Бунёдкор” меҳмони бўлди
25 мар 2024 10:01
Янгиликлар
Токио шаҳар терма жамоаси “Бунёдкор” меҳмони бўлди
Шу кунларда Токио ўсмирлар терма жамоаси Ўзбекистонда меҳмон бўлиб туришибди.
Жумладан, “кун чиқар юрт” вакиллари ўқув йиғин машғулотларини ўтказиш мақсадида Тошкентга ташриф буюрди.
Куни кеча улар “Бунёдкор” футбол Академиясининг 2007 ва 2008 йилларда туғилган ўсмирлар жамоалари билан халқаро ўртоқлик учрашувини ўтказишди. Бўлажак баҳс олдидан япониялик ўсмирлар “Бунёдкор” футбол клубининг музейини кўздан кечиришди. Шунингдек, футбол майдонида суратга тушишди. “Бунёдкор” футбол Академияси раҳбарияти ва Токио шаҳар ўсмирлар терма жамоаси вакиллари ўртасида ўзаро суҳбат бўлиб ўтди.
Энди қисқача якунига етган баҳс хусусида тўхталсак: Кескин ва муросасиз кечган ҳар иккала қарама-қаршиликда ҳам япониялик ёш футболчилар бир хил 1:0 ҳисобида зафар қучишди.




Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар