Тожикистон терма жамоаси дарвозабони Россия клубига ўтмоқда
05 июн 2024 18:17
Янгиликлар
Тожикистон терма жамоаси дарвозабони Россия клубига ўтмоқда
"Ростов" "Истиқлол" дарвозабони Рустам Ятимовнинг трансфери борасида келишиб олди.
Бу ҳақда "РБ Спорт" хабар бермоқда.
Манбага кўра, ростовликлар 25 ёшли футболчи учун 250 минг доллар тўлайди. Маълум қилинишича, Тожикистон терма жамоаси посбони билан яқин кунларда расман меҳнат шартномаси имзоланади.
Ятимов 2023/2024 йилги мавсум "Истиқлол" сафида 14 ўйин ўтказиб, 14 та гол ўтказиб юборган ва 4 та баҳсда дарвозаси дахлсизлигини сақлаган. Илгари у "Нижний Новгород" шарафини ҳимоя қилган.
"Ростов" 2023/2024 йилги мавсум 30 ўйинда 43 очко жамғариб, РПЛни 7-ўринда якунлади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар