Тодоров Тошкентнинг бошқа клубига ўтди
26 июл 17:55
Янгиликлар
Тодоров Тошкентнинг бошқа клубига ўтди
Про лиганинг биринчи даврасини "Олимпик" сафида ўтказган Кирилл Тодоров фаолиятини "Локомотив"да давом эттиради.
Кирилл Тодоров - "Локомотив" футболчиси! Мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарлик кўраётган "Локомотив" ўз сафини ёш, умидли ҳимоячи билан тўлдирди. Мавсумнинг илк қисмини "Олимпик" таркибида ўтказган Кирилл Тодоров билан 1 ярим йиллик шартнома имзоланди. Маълумот учун, Кирилл Тодоров 2004 йилнинг 24 май санасида туғилган. Марказий ҳимоячи позициясида ўйнайди.
"Локомотив"га хуш келибсан, Кирилл!", — дейилади "темирйўлчилар" хабарида.



Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар