

Кечаги бир кунлик танаффусдан фойдаланиб "Бунёдкор" аъзоси Тимур Садировнинг фикрлари билан қизиқдик.
"Самарқанддаги турга жиддий тайёргарлик кўрдик. Олдинги турда омад етишмаган эди, кўп ўйинларни бериб қўйган эдик. Бу турда эса очко йўқотиш бизга умуман тўғри келмасди. Дастлабки уч кундаги учрашувларни ютишимизда йигитларни жипслашиб ҳаракат қилгани асосий сабаб бўлди.
Плей-оффда "Когон" билан ўйнаймиз. Бухороликларни ўтган турда мағлуб этдик. Бу уларга қарши муваффақиятли ҳаракат қила олишимизни кўрсатиб турибди. "Бунёдкор" ва "Когон" бир-бирига муносиб рақиблар".




