Тимбернинг МЮга ўтиши ван Гал сабабли бекор бўлиши мумкин

Mirjalol Normatov
20 июн 2022
"Аякс" футболчиси Юрриен Тимбер "Манчестер Юнайтед"га ўтмаслиги мумкин.

"De Telegraaf" хабарига кўра, томонлар келишувга эришган, ҳимоячининг ўзи ҳам манкунианликлар таркибига ўтишга тайёр бўлган. Аммо Нидерландия термаси бош мураббийи Луи ван Гал футболчига агарда АПЛнинг бирор турида иштирок этмайдиган бўлса, ЖЧда иштирок этмаслиги мумкинлигини билдирган.

Доимий ўйин амалиёти сабабли Тимбер "Аякс"да қолмоқчи. Шу сабабли амстердамликлар 21 ёшли футболчига яхшиланган шартнома таклиф қилишга тайёрланмоқда.

Олдинроқ маълум бўлишича, МЮ ҳимоячи учун 50 миллион евро тўлашга тайёр турганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: De Telegraaf