"Ювентус" дарвозабони Войцех Шесни "Спортинг" билан ўйинда кўкрак қафасида оғриқ ҳис қилиб майдонни тарк этганди.
Дарвозабон тиббий текширувдан ўтди, натижалар юрак билан боғлиқ муаммоларни аниқламади.
Буни футболчининг ўзи ҳам тасдиқлади: "Менда ҳаммаси жойида. Кўплаб хатлар келибди, барчага катта раҳмат. Текширувлардан ўтдим ва ҳозир барчаси жойида".