

"Барселона" клуби фаолиятини мавсум аввалида якунлаган дарвозабон Войцех Шесни билан мавсум охирига қадар шартнома имзолади. Каталония клуби жамоа асосий дарвозабони Марк-Андре тер Штеген мавсум охирига қадар сафдан чиққанидан сўнг Шесни вариантига тўхталди.
"Барселона" дарвозабонга бир мавсум учун 3 млн евро тўлайди. Шесни ўз навбатида "Ювентус"га икки млн евро тўлаши керак бўлади. Чунки дарвозабон Турин клуби имзолаган шартномада агар у катта футболга қайтадиган бўлса шунча миқдордаги товон пулини тўлаши кўзда тутилганди.



