UZ

Сўнгги янгиликлар

09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  4 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  1 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  4 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  14 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  2 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  9 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  14 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   4 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  6 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  49 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  5

Тезкор хабар! ФИФА марказлашган тартибдаги ЖЧ саралаш ўйинларини бекор қилади Янгиликлар

Тезкор хабар! ФИФА марказлашган тартибдаги ЖЧ саралаш ўйинларини бекор қилади

Теглар :  ЖЧ саралаш
Осиё жамоалари жаҳон чемпионати саралаш босқичининг кейинги учрашувларини марказлашган тартибда ўтказиши белгилаб қўйилганди.

Лекин бу усул кўп терма жамоаларларга маъқул келмади ва баъзи жамоалар ФИФАга буни бекор қилиш таклифи билан чиқди. Масалан, "C" гуруҳи иштирокчиси Эрон қолган 4та ўйиндан учтасини ўз майдонида ўтказиши лозим эди, бироқ марказлашган мусобақа сабаб эндиликда Баҳрайнга боришга мажбур. Эронликлар уйда асосий рақиблари Баҳрайн, Гонконг ва Ироқ билан ўйнашлари керак эди. 

Шунингдек, "G" гуруҳида Шарқий Осиё давлатлари - Вьетнам, Малайзия, Таиланд ва Индонезиянинг БААга боришига тўғри келади. Негаки ОФК қолган ўйинларни БААда ўтказишни лозим топган. Бу ҳам жамоаларнинг норозилигига сабаб бўлди. Саралашда иштирок этаётган бир нечта давлатларнинг ёзма аризаси туфайли ФИФА марказлашган мусобақани беқор қилиш ҳақида бир тўхтамга келди. 

Буёғига катта эҳтимол билан ўйинлар яна уй-меҳмон тарзида давом эттирилади. Фақат бунинг учун янги саналар эълон қилиниши кутилмоқда. Агар шундай бўлса, Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Сингапурни қабул қилиб, меҳмонда Яман ва Саудия Арабистони билан ўйнайди. 

Рейтинг: +95   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика