UZ

Сўнгги янгиликлар

07:38Ўзбекистон вакиллари ФИФАнинг "The Best" мукофоти учун кимларга овоз берганди?  0 03:40Испания кубоги. "Барселона" учинчи дивизион жамоасини мағлубиятга учратди  0 03:05Англия лига кубоги. ​Гарначонинг дубли "Челси"га "Кардифф" устидан ғалаба тақдим этди.  1 00:55"Манчестер Юнайтед" ва "Челси" "Ланс" ярим ҳимоячиси учун курашади  0 00:31Каннаваро, Шомуродов ва Файзиев The Best соврини учун кимга овоз беришди?  6 00:18"Барселона"нинг Испания Кубогидаги учрашуви ярим соатга кечиктирилди  0 23:57"У баскетболчими?" – Рафиньянинг рафиқаси ФИФАни танқид қилди  9 23:35Расман: "Динамо" франциялик ҳимоячи билан шартнома имзолади. Унинг охирги клуби – "Аяччо"  10 23:12Дембеле, Ямал, Беллингем, Пальмер – ФИФА 2025 йилги рамзий терма жамоани эълон қилди  5 22:44Усмон Дембеле ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди!  10 22:33The Best: Луис Энрике ФИФА талқинига кўра йил мураббийи деб топилди  2 22:14Сауль: "Реал"нинг мухлислари йўқ. Стадионга борсангиз, ҳеч нарсани ҳис қилмайсиз"  8 21:27Акмал Мозговой Жаҳон чемпионатидаги рақиблар, "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги иштироки ва "Банияс" ҳақида гапирди  0 20:55Мусиала 164 кундан сўнг "Бавария"нинг умумий гуруҳида машғулотларида қатнашди  3 20:25Расман: "Аякс" июль ойидан бери клубсиз бўлган "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолади  1

Терма жамоа таркиби: қайси клубдан нечта? Янгиликлар

Терма жамоа таркиби: қайси клубдан нечта?

Теглар :  Самвел Бабаян
Кеча Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян навбатдаги икки ўйин учун таркибни эълон қилди.

Хабарингиз бор, терма жамоамиз 6 июнь куни Таиланд термаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. 12 июнда эса Эронга қарши ЖЧ-2018 саралаш ўйинида майдонга тушамиз.

Самвел Бабаян бу сафар 28 нафар футболчини рйхатга киритди. Шулардан ўн нафари легионер. Қолган 18 футболчи ўзимизнинг олий лигада фаолият олиб бормоқда.

Дастлаб легионгерлар ҳақида гаплашсак. Улардан кўнгил тўқ. Футболчиларимиздан ҳеч ким захирада ўтириб қолаётгани йўқ. Ҳамма ўз клубида бор кучи билан ўйин кўрсатмоқда. Хитойда фаолиятини давом эттираётган Анзур Исмоилов билан Егор Кримец аллақачон маҳаллий ишқибозлар меҳрини қозонишган. Одил Аҳмедов-ку ўз жамоасининг етакчи ўйинчиларидан бирига айланиб бўлди.

Йил бошида Эроннинг "Истиқлол" клубига ўтган, аммо баъзи сабаблар туфайли "Сепахон"га ижарага берилган Сервер Жепаров жамоаси билан мавсумни 5-ўринда тугатди. Шундан сўнг Жепаров Тошкентга қайтиб, ўз формасини ушлаб туриш мақсадида "Локомотив" машғулотларида иштирок этди. Темурхўжа Абдухолиқов билан Азиз Ҳайдаров ҳам маълум муддат "Локо" билан шуғулланишди.



Дарвоқе, Темурхўжа Абдухолиқов Қатарнинг "Ал Сайлия" клубига иккинчи даврада бориб қўшилган бўлса-да, янги жамоасига тезда киришиб кета олди. Темурхўжа борган пайт "Ал Сайлия" жадвалнинг қуйи қисмларида юрганди. Кейинчалик ҳамма бир бўлиб ҳаракат қила бошлади ва якунда жамоа 8-ўринни эгаллади. Темурхўжанинг ўзи эса 7та гол уриб "Ал Сайлия"нинг юқори ўринларга кўтарилишига муносиб ҳисса қўшди.

Бошқа легионерлар ҳам ҳозир яхши формада ва улардан ҳам Эрон билан бўладиган ҳал қилувчи баҳсда астойдил ҳаракат қилишларини кутиб қоламиз.

Терма жамоага таклиф этилган легионерлар:
Анзур Исмоилов (“Чанчунь Ятай”, Хитой)
Егор Кримец (“Бейжинг Гоань”, Хитой)
Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ”, Хитой)
Сервер Жепаров (“Сепахон”, Эрон)
Сардор Рашидов (“Ал-Жаиш”, Қатар)
Азиз Ҳайдаров (“Ажман”, БАА)
Фозил Мусаев (“Жубило Ивата”, Япония)
Вадим Афонин (“Оренбург”, Россия)
Темурхўжа Абдухолиқов (“Ас-Сайлия”, Қатар)
Александр Гейнрих (“Ордабаси”, Қозоғистон)

Ана энди ўзимизнинг маҳаллий йигитларга тўхталамиз. Айтиб ўтганимиздек, терма жамоага чақирилган 18 футболчи олий лига клубларида тўп тепмоқда. Бу сафар энг кўп футболчи "Насаф"дан чақирилди - 5та. "Пахтакор"дан тўрт футболчи таклиф этилган бўлса, "Локомотив" ва "Бунёдкор"дан учтадан ўйинчи рўйхатга киритилган.

Ушбу мавсумни юқори нотада ўтказаётган "Қўқон-1912" ҳам бош мураббий эътиборидан четда қолмади. Бабаян бу клубнинг икки футболчисини термага жалб қилди. Марказий ҳимоячи Мурод Холмуҳамедов ўз голлари, Жавоҳир Сидиқов эса ҳаракатчанлиги эвазига мураббий эътиборини тортган бўлса ажаб эмас. Шунингдек, "Металлург" ҳимоячиси Ислом Қобилов ҳам МТЖ йиғинида иштирок этади.


Терма жамоага чақирилган маҳаллий футболчилар:
"Насаф" - Элдор Суюнов, Фаррух Сайфиев, Акмал Шораҳмедов, Азизжон Ғаниев, Одил Ҳамробеков.
"Пахтакор" - Александр Лобанов, Станислав Андреев, Даврон Ҳошимов, Игорь Сергеев.
"Локомотив" - Игнатий Нестеров, Жалолиддин Машарипов, Марат Бикмаев.
"Бунёдкор" - Рустам Ашурматов, Отабек Шукуров, Элдор Шомуродов.
"Қўқон-1912" - Мурод Холмуҳаммедов, Жавоҳир Сидиқов.
"Металлург" - Исломжон Қобилов.

Бошқа клублардан ҳозирча ҳеч ким жалб қилинмаган. Лекин мана шу мавжуд таркиб билан ҳам сафарда Эронни юта оламиз. Фақат ҳамма гап ишонч ва ҳаракатда. Аввалги мақолаларда айтиб ўтганимиздек, кимни чақириш, майдонга қайси футболчини тушириш бош мураббийнинг ўзига ҳавола ва биз бунга аралаша олмаймиз. Лекин мураббий учун муҳими кимни чақиришдан ҳам кўра кимни қандай ўйнатиш эканлигини унутмайлик.

Х.Холиқов.

Рейтинг: -35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика