

"Барселона" ва Германия терма жамоасининг 32 ёшли дарвозабони "Вильярреал"га қарши баҳснинг (5:1) 1 бўлимида жиддий жароҳат олиб, майдонни тарк этган эди.
Клубнинг маълум қилишича, тер Стеген бугун Барселона шаҳрида операция қилинган.
Олдинроқ, турли нашрлар дарвозабон сафга қайтиши учун 8 ой керак бўлишини маълум қилишган эди. Демак, посбон учун мавсум деярли якунланди.



