

“Хетафе” — “Барселона” 0:2
Голлар: 45 - Фермин Лопес, 74 - Маркус Рашфорд
“Хетафе”: 13. Давид Сория, 15. Себастьян Боселли (17. Кико Фемения, 46’), 2. Жене (3. Абделькадир Абкар, 76’), 21. Хуан Иглесиас, 22. Домингуш Дуарте, 26. Давинчи (18. Алекс Санкрис, 76’), 20. Велько Бирманчевич (19. Луис Васкес, 46’), 5. Луис Милья, 8. Мауро Арамбарри, 6. Марио Мартин, 10. Мартин Сатриано.
Захира: 1. Иржи Летачек, 41. Хорхе Монтес, 16. Диего Рико, 12. Аллан Ньом, 14. Хавьер Муньос, 44. Адриан Рикельме, 11. Абу Камара, 23. Адриан Лисо.
“Барселона”: 13. Жоан Гарсия, 23. Жюль Кунде (4. Рональд Араухо, 60’), 5. Пау Кубарси, 18. Херард Мартин, 2. Жоау Канселу, 8. Педри (17. Марк Касадо, 88’), 19. Руни Баржи (14. Маркус Рашфорд, 60’), 16. Фермин Лопес (3. Алекс Бальде, 82’), 20. Дани Ольмо, 6. Гави (21. Френки де Йонг, 60’), 9. Роберт Левандовски.
Захира: 25. Войцех Щенсни, 33. Эдер Альер, 42. Хави Эспарт, 29. Альваро Корте, 43. Томми Маркес, 7. Ферран Торрес.
Огоҳлантиришлар: 20 - Жюль Кунде, 39 - Гави, 63 - Жене, 87 - Марио Мартин
90+4. Ўйин якунланди.
90+3. Канселунинг Касадога берган узатмасини Марк дарвозага йўллади, бироқ ноаниқ бўлди.
90. Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
81. Мартин Сатриано ҳаволатиб узатилган тўпни боши билан дарвозага йўллади, бироз ноаниқ кетди.
75. Каталонияликлар масалани ҳал қилди, буёғига майдон эгалари шунчаки ҳисобни йириклаштирмаслик учун интилса керак.

74. ГОЛ! Рашфорд ҳисобни иккитага оширди! Левандовски ўз дарвозаси олдидан узатма билан Решфордни бирга-бир вазиятга чиқариб юборди ва Маркус гол урди!
73. Зўр вазият! “Хетафе” ҳисобни тенглаштириши мумкин эди… жарима майдончаси ичига етказиб берилган тўпга якуний зарбани беролмади ҳеч ким…
72. Ольмодан зарба! Кучли, лекин ноаниқ бўлди.
68. Фермин Лопес жарима майдончасига кириб бориб дарвозага зарба берди, тўп дарвозанинг ташқи томон тўрига тегди.
64. Ҳаволатиб узатилган тўпни Мартин бош билан дарвозага йўллади, дарвозабон ушлаб олди.
60. Қандай қилиб? Левандовски бирга-бир вазиятга чиқди, тўпни Ольмога узатди, унинг зарбасини дарвозабон қайтарди…
53. Кунденинг зарбаси ноаниқ бўлди.
51. Ольмонинг дарвоза томон берган зарбаси хавфли, аниқ бўлди, дарвозабон қайтарди.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
45+2. Биринчи бўлим якунланди.
45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

45. ГОЛ! Фермин ҳисобни очди! Педрининг заргарона узатмасидан кейин Лопес бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва гол урди!
39. Дуартенинг билан берган зарбасини Гарсия ушлаб олди.
36. Руни Баржининг зарбаси бирозгина ноаниқ бўлди. Аммо анча хавфли эди…
30. Учрашувнинг ўта зерикарли ярим соати ўтди, ҳамон айтарли вазият кўрмадик.
28. Яна Лева: бу сафар жарима зарбасидан узатилган тўпга бош билан зарба берди, аммо дарвозагача бормади тўп.
19. Лева узатиб берилган тўпни дарвозага йўллай олмади.
15. Ўйинда темп юқори эмас, ўтган вақт давомида хавфли вазият кўрмадик.
4. Левандовски ҳаволатиб узатилган тўпни бош билан дарвозага йўллади, бироқ ноаниқ бўлди.
1. Дастлабки дақиқаданоқ майдон эгалари фаол, жамоа ҳужумга интилмоқда.
🕛 1. Ўйин бошланди.
Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Ла Лига 32-тур доирасидаги “Хетафе” — “Барселона” учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз.



