Тен Хаг: "Ўз хатосидан кейин Онана бир неча ажойиб сейвларни амалга оширди. У жуда муҳим ўйинчи"

Administrator
21 сен 2023
Кеча ЕЧЛ биринчи турида "Бавария" МЮни мағлубиятга учратди.

МЮ дарвозабони Андре Онана ушбу учрашувдаги ҳаракатлари сабаб танқидларга учради. "Қизил иблислар" бош мураббийи Эрик тен Хаг эса дарвозабон ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

"Футболда хатолар бўлади. Бу шулардан биттаси, холос. Биз бунга катта эътибор қарата олмаймиз.

Гап фақат Онанада эмас. Ўз хатосидан сўнг у ажойиб сейвларни амалга оширди. Бу унинг даражасини кўрсатади. Онана барчасини ўз изига солади. У муҳим ўйинчи", -дейди Эрик тен Хаг.     


AdministratorМуаллиф
Манба: manutd.com