Тен Хаг истеъфога чиқса, қанча товон пули олиши мумкинлиги айтилди

Mirjalol Normatov
3 ноя 2023
"Football Insider" нашри агарда Эрик тен Хаг "Манчестер Юнайтед" бош мураббийлигидан кетса, қанча товон пули олиши мумкинлигини маълум қилди.

Унга кўра, нидерландиялик мутахассис "Юнайтед"дан 15 млн евро қабул қилиб олади. Томонлар ўртасидаги шартнома 2025 йил ёзигача давом этади. Агарда манкунианликлар мураббий билан ушбу мавсумда хайрлашса, унинг шартнома якунигача бўлган маошини тўлаб беришга мажбур бўлади.

Айни дамда тен Хаг АПЛда истеъфога чиқиши мумкин бўлган мураббийлар ичида "етакчи" бўлиб турибди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Insider