

"Мен ҳеч қачон таркибни мусобақалар бўйича ажратмайман. Бизда айрим футболчилар еврокубокларда, бошқалари чемпионатда ўйнайди, деган тушунча йўқ. Рақибга қарайман ва у ёки бу учрашувда футболчилардан қайси бири фойдалироқ бўлишини баҳолайман.
Ҳозир бор этиборимизни "Вест Хэм"га қарши ўйинга қаратганмиз. Таркиб яқин орада аниқланади", – деди нидерландиялик мураббий.
"Манчестер Юнайтед" – "Вест Хэм" учрашуви 30 октябрь куни Манчестердаги "Олд Траффорд" стадионида бўлиб ўтади.



