Темур Олимхўжаев: "Чиройли ўйин кўрсатиш вазифаси бажарилди"

Narzulla Saydullayev
27 сен 2013, 18:26
Ўзбекистон U16 – Фаластин U16 (9:0) учрашувидан сўнг ўсмирлар терма жамоамиз бош мураббийи журналистлар саволларига жавоб берди.
Темур Олимхўжаев (Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси устози): 
“Бугун халқаро миқёсдаги биринчи ўйинимиз бўлди. Йигитлар берилган вазифаларни бажаришди. Яъни вазифа чиройли футбол кўрсатиш эди. Боиси бу таркибни ҳали ҳеч ким кўрмаган эди”.

- Япония ўсмирлари Осиё чемпионатида иккита ўйинда иккита таркибни синаб кўрганди.

- Қисқа муддатли мусобақада буни кўриш керак. Айни пайтда шу ёшдаги энг яхшилари танлаб олинди.

- Бугунги ўйинда муаммолар бўлдими?

- Албатта, ўйин давомида хатолар бўлиши аниқ. Буни ўйинни қайта кўриб чиққанимизда таҳлил қиламиз.

- Дарвозада муаммо бордек кўринди, ваҳоланки айтарли ҳужум бўлмади.

- Кам ҳужум бўлганидан кейин дарвозабонга қийин. Менимча биринчи ўйин бўлгани учун ҳаяжонланган.

- 7-рақамдаги ўйинчи (Кўчимов) тўпни ўзида кўп сақлаб туриб рақибларни кўп алдаб юбормадими?

- Бизда бундай ўйинчи жуда кам. Кучи етганча алдашга ўрганаверсин. Катта бўлгач кейин жисмонан кучайган пайтида пас оширишни ҳам ўрганиб олади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia