

Ла Лигадаги "Жирона"га қарши ўйин (1:1) ҳақидаги видеолавҳа давомида мадридликлар вингери Родриго Хоэль Рока билан тўқнашувдан кейин жарима майдонида ерга тушган эпизод муҳокама қилинди.
Ҳодиса ўйиннинг 80-дақиқасида, ҳисоб 1:1 бўлган вазиятда содир бўлган. Бош ҳакам Рикардо де Бургос Бенгоэчеа пенальти тайинлаш учун асос кўрмади, ВАР аралашмади.
Видеоётловда шундай дейилади: "Эҳтимол, майдонда бу қоидабузарлик яққол кўринмагандир, лекин ВАР ёрдамчилари бош ҳакамни нега чақиришмади?. Жарима майдонида контакт бўлса — бу пенальти".



