Лапорта: "Нега "Реал" ТВ жим?"
03 фев 22:33
Янгиликлар
Лапорта: "Нега "Реал" ТВ жим?"
Эслатиб ўтамиз, ўтган якшанба куни мадридликлар "Райо Вальекано" устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган, ғалаба голи эса 100-дақиқада баҳсли пенальтидан сўнг киритилган эди.
"Биз ноўрин баёнотлар бериш билан шуғулланадиган ва ҳакамлар уларга доимий равишда зарар етказаётганини таъкидлайдиган телеканали бор клуб ҳақида гапиряпмиз.
Хўш, нега энди улар жим? Ҳозир нима дейишади? Энди уларнинг жамоасига зарар етказишмаяптими? Вазиятни таҳлил қилишдими? Марҳамат, кўриб чиқишсин", — деди Лапорта.
Мадридликларнинг "Real Madrid TV" канали одатда ҳар бир ўйиндан олдин ва кейин ҳакамларнинг хатолари акс этган видеороликларни эълон қилиб боради. Бироқ Лапортанинг фикрича, сўнгги баҳсдаги шубҳали қарорлардан кейин рақиб томон "тил тишлаб қолган".
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар
Барсачилар доим омадсизликларини хакамлар реални қўллагани хақида сафсата билан оқдашга харакат қилишади. Аммо реал биронта ҳакамга пул бергани хақида
факт йўқ. Аммо барса йиллар давомида испания хакамлар қўмитаси вице президенти га пуллар ўтказиб келгани хақида далиллар бор.
Логика ғалатимасми?