UZ

Сўнгги янгиликлар

13:11Левандовски "Барселона" билан шартнома ҳақида: "Ҳали қарор қабул қилиш учун вақтим бор. Қаерда ўйнашни ва қайси йўналишда ҳаракат қилишни билмайман, лекин босим йўқ"  0 12:25"Реал" Зиданни қайтармоқчи  4 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛда "Boxing day" даваом этади ва бошқалар  0 11:41Расман: Фежсал Мулич — “Сўғдиёна” футболчиси  7 11:23"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди  3 10:53Роберт Левандовски футболдаги сўнгги йилларида нималарга эришишни истаётганини айтди  0 10:24АПЛнинг айни вақтдаги энг яхши футболчилар рейтинги тузиб чиқилди  1 09:55"Насаф"нинг икки футболчиси янги мавсумни "Локомотив"да ўтказади  4 09:26"Андижон" жамоаси футболчиси "Нефтчи"га ўтади  5 08:57"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 200 миллион евро тўлашга тайёр  3 08:28"Андижон" ОЧЛ 2 турниридан қанча пул ишлаб топди?  7 07:59"Реал" Алонсонинг илтимосини бажармайди  5 07:30"Насаф" етакчиларидан бири жамоадан кетаётганига ишора қилди  9 02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  12 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0

Тасаввур қиламиз: Роналду ва Месси бўлмаганида... Янгиликлар

Тасаввур қиламиз: Роналду ва Месси бўлмаганида...

Теглар :  МессиРоналду
Ҳеч тасаввур қилганмисиз, агарда Месси ва Роналду бўлмаганида европа футболи қандай кўриниш олган бўларди?

Мана 10 йилдирки Европа чемпионлар лигасидаги мавжуд ҳар қандай рекордлар айнан мана шу икки футболчи номи билан боғлиқ.

Роналду ва Месси гегемонияси ҳали-хамон давом этмоқда.

УЕФА расмий сайти Роналду ва Мессисиз европа футболини тасаввур қилиб кўрди.

Европа чемпионлар лигаси тўпурари (квалификация босқичи ҳам қўшилганди)
Айни пайтда: Роналду (115 гол)
Роналду ва Месси бўлмаганида: Рауль Гонсалес (71 гол)

Еврокубоклар тўпурари
Айни пайтда: Роналду (117 гол)
Роналду ва Месси бўлмаганида: Рауль Гонсалес (77 гол)

Twitter ижтимоий тармоғида энг кўп обуначига эга футболчи
Айни пайтда: Роналду (65,6 миллион)
Роналду ва Месси бўлмаганида: Неймар (35,8 миллион)

Instagram ижтимоий тармоғида энг кўп обуначига эга футболчи
Айни пайтда: Роналду (116 миллион)
Роналду ва Месси бўлмаганида: Неймар (85,1 миллион)

Агарда Роналду ва Месси бўлмаганида: ЕЧЛ тўпурарлари (мавсумий)
2007/08: Торрес, Дрогба, Жеррард
2008/09: Жеррард, Клозе
2009/10: Олич
2010/11: Марио Гомес, Это`О
2011/12: Марио Гомес
2012/13: Левандовски
2013/14: Ибрагимович
2014/15: Неймар
2015/16: Левандовски
2016/17: Кавани, Левандовски

ЕЧЛда охирги 10 йилда энг кўп тўпурарга айланган футболчи ким бўларди?
Айни пайтда Роналду (6)
Роналду ва Месси бўлмаганида: ван Нистелрой, Левандовски (3)

ЕЧЛда бир мавсумда энг кўп гол урган футболчи
Айни пайтда: Роналду - 17 (2013/14)
Роналду ва Месси бўлмаганида: ван Нистелрой - 12 (2002/03), Марио Гомес - 12 (2011/12)

УЕФА Европанинг энг яхши футболчи номига энг кўп сазовор бўлган футболчи
Айни пайтда: Роналду (3)
Роналду ва Месси бўлмаганида: Хави, Иньеста, Рибери, Нойер, Суарес, Гризманн, Буффон (1)

"Олтин тўп"ни энг кўп олган футболчилар
Айни пайтда: Роналду ва Месси (5)
Роналду ва Месси бўлмаганида: Платини, Кройфф, ван Бастен (3)

P.S. Хави, Иньеста ва Неймарда иккитадан "Олтин тўп", Торрес, Рибери, Нойер ва Гризманн эса бир маротабадан Жаҳоннинг энг яхши футболчиси номига сазовор бўлишарди.

ЕЧЛ гуруҳ босқичида энг кўп гол урган футболчи
Айни пайтда: Месси ва Роналду (60)
Роналду ва Месси бўлмаганида: Бензема (40)

ЕЧЛда энг кўп хет-трик қайд этган футболчи
Айни пайтда: Месси, Роналду (7)
Роналду ва Месси бўлмаганида: Инзаги, Марио Гомес, Луис Адриано (3)

Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика