Тарихий воқеа: "Реал Мадрид" таркибида илк бор бирорта ҳам испан футболчиси асосий таркибда майдонга тушмайди

Aslanov Jasurbek
15 апр 2026, 23:46
"Реал Мадрид" жамоаси Чемпионлар Лигаси чорак финали доирасида Мюнхеннинг "Бавария" клубига қарши бўлиб ўтадиган жавоб учрашуви учун асосий таркибни эълон қилди.

Эътиборли жиҳати шундаки, мусобақа тарихида илк бор мадридликларнинг асосий таркибида бирорта ҳам испан миллатига мансуб футболчи жой олмади. Жамоалар ўртасидаги дастлабки ўйин 2:1 ҳисобида мюнхенликлар фойдасига якунланган эди.

"Реал Мадрид"нинг асосий таркиби:

Дарвозабон: Андрей Лунин (Украина);

Ҳимоячилар: Ферлан Менди (Франция), Антонио Рюдигер (Германия), Эдер Милитао (Бразилия), Трент Александер-Арнолд (Англия);

Ярим ҳимоячилар: Арда Гюлер (Туркия), Федерико Вальверде (Уругвай), Джуд Беллингем (Англия);

Ҳужумчилар: Винисиус Жуниор (Бразилия), Килиан Мбаппе (Франция), Браим Диас (Мароко*).

*Маълумот учун, Браим Диас Испанияда туғилган бўлса-да, халқаро миқёсда Марокаш миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Opta Sports