UZ

Сўнгги янгиликлар

16:28"Сўғдиёна" — "Локомотив". Таркиблар маълум  1 16:10"Металлург" — "Сурхон" 1:0 (Матнли трансляция)  4 16:08Холанд 850 минг сўм сабаб қамоққа тушиши мумкин  3 15:26МЮ ва "Ман Сити" Гёкереш учун курашга киришмоқда, клублар 65 млн фунт тўлашга тайёр  1 14:43"Сивасспор" — "Қосимпошо". Турғунбоев асосий таркибда  2 13:38"Барселона" ва "Ливерпуль" бир ўйинчи учун курашади  5 13:04Анчелоттининг ўрнини Солари эгаллаши мумкинмиди?  10 12:38"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Аморим: "Мен ўзини босслардек кўрсатишни хоҳлайдиганлардан эмасман"  3 12:04Серхио Рамос АПЛда ўйнаши мумкин?  5 11:28"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирини нишонга олди  4 11:01«Бавария» Флориан Виртц учун қанча пул сарфлашга тайёрлиги маълум  1 10:34Кечаги мағлубиятдан сўнг «Манчестер Сити» қандай антирекордларни ўрнатди?  21 10:05Аморимнинг «қора» рўйхатига тушган футболчилар маълум. МЮ 7 нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  18 09:37Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?   3 09:05Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  15

Танишинг, Фабрицио Романо. "Барселона" ёрдами билан 18 ёшида фаолиятини бошлаган Европанинг асосий инсайдери Янгиликлар

Танишинг, Фабрицио Романо. "Барселона" ёрдами билан 18 ёшида фаолиятини бошлаган Европанинг асосий инсайдери

Романо – "The Guardian" ва "Sky Sports"да ишлайдиган италиялик журналист.

У охирги йилларда трансфер бозорининг етакчи шахсиятига айланди. Унинг инсайдлари сифат кафолати ҳисобланади.

Қуйида европалик инсайдер ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Фабрицио Романо ўзининг илк хабарларини улашганида эндигина 18 ёшда эди. Италиядаги кичик бир веб-сайтда олти ой давомида футбол ҳақида мақолалар ёзганидан сўнг "Ла Масия" ("Барселона" мактаби) агенти у билан боғланди ҳамда ёш ва истиқболли футболчилар ҳақида баъзи маълумотлар билан ўртоқлашди.

Агентга ОАВ ёрдами керак эди, шунинг учун у Фабрициога мурожаат қилди. Айнан шу пайтдан бошлаб Романо ўзининг инсайдерлик фаолиятини бошлади.

Фабрицио SPORTbible'га берган интервьюсида бу ҳақда гапирди:

“У (агент) менга мурожаат қилиб, икки ёш футболчи – Жерар Деулофеу ва Мауро Икарди ҳақида қисқача мақола ёзишимни сўради.

Мен у билан яқиндан ишлай бошладим, бу менга бошида катта ёрдам берди, чунки менда Икардининг "Сампдория" ва "Интер"га трансферлари ҳақидаги энг долзарб ва махфий маълумотлар бор эди. Икарди ҳақидаги инсайд хабарлар мен учун биринчиси бўлганди.

Бир марта Икардининг агенти менга қўнғироқ қилиб, "Интер" Мауро билан шартномани деярли расмийлаштириб бўлганини айтди. Ўшанда у менга "шартнома тузиш деярли якунланиб қолганини ёзишингиз мумкин. Футболчи январда эмас, келаси ёзда трансфер бўлади", деди.

Ҳаммаси шу тариқа бошланди. Менга журналистиканинг бу йўналиши дарҳол ёқиб қолди.

Трансфер бозори – ҳаммаси ҳар куни ўзгариб турадиган ўрмон. Менга бу темп ёқади. Бу бамисоли Чемпионлар лигасига ўхшайди, тўғри инсайд эса – финалда урилган гол".

Ўша воқеадан кейин 10 йил ўтди. Эндиликда 27 ёшли Фабрицио Романо Европанинг энг таниқли журналистларидан бирига айланди.

Агар сиз футбол бозоридаги сўнгги маълумотларни билмоқчи бўлсангиз, Романонинг Twitter'ини кузатиб боринг, у аллақачон 6 миллион обуначига эга. 

Бутун Европада кўпчилик билан алоқага эга италиялик деярли ҳамма нарсани билади. 

Бундай даражага кўтарилиш битта иш, аммо брендни доимий равишда ушлаб туриш унданда қийин. Шунинг учун у кунига атиги 5 соат (соат 5 дан 10 гача) ухлайди, қолган вақт эса музокаралар ва тегишли маълумотларни ўзлаштириш билан банд бўлади.

Фабрицио эрта тонгдан бошлаб телефонни кўтариб, футбол агентлари, директорлари ва акциядорларига қўнғироқ қилади ва ёзишни бошлайди:

"Ҳар куни сизда трансферлар билан бевосита шуғулланадиган янги танишлар пайдо бўлади. Агар сиз Италиядаги нуфузли ресторан ёки меҳмонхонага борадиган бўлсангиз, унда сиз трансферлар ҳақида бирор нарса билиб оласиз.

Тўғри муносабат – муваффақият калити. Агар сиз футбол жамоатчилиги вакиллари билан яхши алоқада бўлсангиз, демак, тўғри йўлдасиз. Сиз уларни ҳурмат қиласиз, шунинг учун улар ҳам сизга худди шундай муносабатда бўлади.

Мен юз фоиз ишонадиган бир нечта шундай инсонлар бор, чунки биз бир-биримизни кўп йиллардан бери биламиз. Улар мен ҳеч қачон муаммо туғдирмаслигимни билишади". 

Фабрицио кунига ўртача 50 марта қўнғироқлашади.

Романо учун ишончлилик янгиликни чиқаришдан муҳимроқ:

"Ҳа, бошқа журналист мендан олдин хабар бериши мумкин, лекин мен ҳаммасини бошидан охиригача текширмагунимча, чоп этмайман".

Албатта, Фабрицио инсайд берган ва эртаси куни футболчи ёки унинг агенти ҳаммасини рад этган ҳолатлар бўлган. Бу италиялик билан учраб туради, бироқ камдан кам ҳолларда:

"Агар сиз бирданига бир нечта мустақил манбалар томонидан тасдиқланмаган бир хил маълумот олсангиз, лекин бош қаҳрамонлар эрталаб ҳамма нарсани инкор этсалар, бу ҳар бир ҳурматли инсайдернинг обрўсига кучли зарба бўлади. Бундай дақиқаларда сиз шунчаки мавжуд бўлишни тўхтатасиз. Шоҳликдан муваффақиятсиз шахсликка қадар йўл жуда қисқа, шунинг учун сиз ҳалол одам бўлишингиз даркор".

Романо иккита муҳим хусусиятни ўзида мужассам этган - ҳалоллик ва тартиблилик. Унинг журналистикага ёндашуви оддий: у биринчи бўлиш ортидан қувмайди, аксинча аниқ маълумот билан бўлишади.

“Премьер-лига, Ла Лига, А Серия ва Бундеслигани ёритишда ҳар доим биринчи бўлишнинг иложи йўқ. Мақсадим – ишончли маълумот бериш. Шундан кейин одамлар "Фабрицио Романо ҳақ, бу ҳақиқатга яқин", дейишларини истайман.

Ҳа, агар сиз фақат битта ёки иккита жамоа атрофидаги воқеликларни ёритсангиз, унда сиз тўғри хабарларни беришингиз мумкин, чунки клубнинг бутун тузилмасини, баъзи агентлар, футболчилар ва ходимларни танийсиз. Аммо глобал миқёсда бу ҳақиқатга тўғри келмайди".

Романонинг яна бир услуби – "Here we go!" ("Қани кетдик!") ибораси. У шу туфайли маданий қаҳрамонга айланди. Ушбу ифодани амалга оширилган трансферлар ҳақидаги барча твитларда топасиз.

“Тўғрисини айтсам, ҳаммаси қаердан бошланганини аниқ эслай олмайман. Афтидан, "Манчестер Юнайтед"нинг қандайдир трансфери ҳақидаги хабардан бошланганди.

Битта трансфер ҳақида жуда кўп маълумотлар бор эди, лекин катта клуб бу каби йирик келишувга эришса, бу одатий ҳолат. Мен бу ўтиш ҳақида деярли ҳар куни ёзгандим ва битим тугагач, "Оk, here we go!" (Яхши, қани кетдик) дея ёздим.

Одамлар иборани дарҳол сақлаб олишди. Эртаси куни бошқа катта клубларда рўй бериши мумкин бўлган трансферлар ҳақида ёзганимда, ҳамма изоҳларда: "Here we go!" деб ёзилган эди.

Мен ҳеч қачон ўз брендимни ёки шунга ўхшаш нарсаларни режалаштирмаганман, чунки бу менга хос эмас. Бироқ мухлислар иборани қабул қилишди ва энди бу менинг брендим, ташриф қоғозим.

У, шунингдек, "Here we go!" деб номланган муваффақиятли подкастни ишга туширди.

Фабрицио Романо тезда мухлислар армиясига эга бўлди, чунки у ижтимоий тармоқларда обуначилар билан мулоқотда жуда фаол. Шундай қилиб, у Тwitter'да маълум бир трансфер ҳақида батафсилроқ айтиб бериш учун имкон қадар кўпроқ жавоб беришга ҳаракат қилади:

“Бу менинг энг севимли ишим. Ҳа, ҳаммага жавоб беришнинг иложи йўқ, лекин бунга ҳаракат қиламан. Мен ҳар куни жавоб қайтараман, чунки мен учун одамлар билан алоқада бўлиш муҳим. Футбол мухлиси бўлиш нимани англатишини тушунаман.

Ўзимни юлдуз деб ҳисобламайман. Мен трансфер янгиликларини ёзадиган оддий йигитман. Бу менга жуда ёқади".

Трансфер бозорида кутилмаган воқеалар содир бўлади, у ерда ҳамма нарса бир неча соат ичида ўзгариб кетади. Романо Криштиану Роналдунинг "Ювентус"га ўтишини ҳеч қачон ўйламаганди. Худди шундай сюрприз ўша пайтда Банеганинг "Севилья"дан "Интер"га ўтиши эди.

Ўйинчилар кўпинча охирги дақиқада, марра чизиғига яқин қолганида ўз фикрларини ўзгартирадилар. Масалан, Адриен Рабьо билан бир ярим йил олдин шундай бўлганди, франциялик "Барселона"га ўтишга яқин эди. Ёки энг янги мисол: Давид Сильванинг "Лацио"га ўтишга яқин қолгани, лекин у "Сосьедад"да қолди.

Бундан ташқари, ҳамма нарсани тиббий кўрик бузиши мумкин.

“Эркин агентлар энг хавфли ўйинчилардир, чунки улар сўнгги лаҳзада ўз фикрларини осонгина ўзгартиришлари мумкин. Бироқ бу ҳам трансфер бозорининг гўзаллиги. Бу трансферни икки дақиқада ёпишингиз мумкин бўлган FIFA ёки Football Manager ўйини эмас".

"Англияни ёритишни бошлаганимда, дедлайн (охирги муддат) мени ақлдан оздирганди. Италияда топ-клублар барчасини охирги муддатга қолдирмаслик учун асосий битимларни муддатидан олдин ёпишга ҳаракат қилишади, аммо Англия – ақл бовар қилмайдиган миқдорда пул сарфлайдиган сўнгги куннинг қироли. Италия бутунлай бошқача менталитетга эга".

Айни пайтда Фабрицио Романонинг Twitter ва Instagram саҳифасида қарийб 12 миллион обуначиси бор (6+5,3). Италиялик дунёдаги энг йирик оммавий ахборот воситалари билан алоқадор, аммо у ҳеч қачон даромади ҳақида гапирмаган.

Шерзод Нурматов тайёрлади

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика