Syrenka Cup: Дилшод Нуралиев шогирдлари Украина ўсмирларидан мағлуб бўлди
02 сен 2017 17:46
Янгиликлар
Syrenka Cup: Дилшод Нуралиев шогирдлари Украина ўсмирларидан мағлуб бўлди
Ўзбекистонлик футболчилар 7-ўрин учун баҳсда Украина ўсмирларига қарши баҳс олиб бориб, 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Дилшод Нуралиев жамоаси турнир давомида Бельгия ва Венгрия ёшларига қарши кураш олиб борди.
Мазкур мусобақа Ўзбекистон ўсмирлар термаси учун 2018 йилги U-16 Осиё чемпионати саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтаб берди. Саралаш босқичи шу йилнинг 16–24 сентябрь кунлари Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтади.
Syrenka Cup–2017
Нехоже, Польша
2 сентябрь, шанба
Ўзбекистон – Украина 0:3
Ўзбекистон: Миразиз Садиов, Хуршидбек Убайдуллаев, Мироншох Сатторов, Жасур Жалолиддинов, Игорь Чикризов, Хожимат Эркинов,Иброҳимҳалил Йўлдошев, Хушудбек Бозоров, Суннатилло Ҳамиджонов, Бекзод Шамсиев.
Захира: Мўминмирзо Қодиров, Дониёр Собиров, Темур Мамасиддиқов, Жасурбек Абдулбеков, Шукрон Йўлдошев, Рустам Азимов, Алишев Одилов, Диёр Рамазонов, Шохжаҳон Султонмуродов, Жавоҳир Жўраев.
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар