

Жамоа 27 август куни Тожикистон миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади. Ўйин Хўжанд шаҳридаги 25 минг томошабинга мўлжалланган «Тожикистон Мустақиллигига 20 йил» стадионида бўлиб ўтади.
Сурия терма жамоаси Тожикистонга келишдан олдин Ливанда ўқув йиғинни ташкил этди. Бугун кечки пайт сурияликлар Хўжандда биринчи машғулотларни ўтказишади.
Эртага, 26 август куни, маҳаллий вақт билан 10:30да ўйиндан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади. Унда журналистлар ўртоқлик учрашувидан олдин иккала жамоа устозларига саволлар билан мурожаат қилишлари мумкин бўлади.








