Роналду ва Каземиро яна бир жамоада?! Криштиану бразилияликни "Ал Насср"га чорламоқда

Aslanov Jasurbek
31 мар 2026
"Ал Насср" сардори Криштиану Роналду собиқ жамоадоши Каземирони Саудия Арабистонига кўчиб ўтишга кўндиришга ҳаракат қилмоқда.

"Marca" нашрининг хабар беришича, португалиялик юлдуз бу борада ўз ташаббусини кўрсатган.

Каземиро ёзда "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши деярли аниқ бўлиб улгурган. Роналдунинг фикрича, 34 ёшли ярим ҳимоячи "Ал Насср"нинг даражасини сезиларли даражада оширишга қодир бўлган асосий фигура ҳисобланади.

Бироқ, бу трансфер осон кечмайди. Каземирога Лионель Месси тўп сураётган "Интер Майами" клуби ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. Ҳаттоки, музокаралар анча илгарилаб кетгани ва футболчи яқинда Майамида клуб инфратузилмаси билан танишиб қайтгани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Роналду ва Каземиро 2013 йилдан 2018 йилга қадар Мадриднинг "Реал" клубида бирга тўп суриб, кўплаб совринларга эга чиқишган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca