Сурия билан ўйинга бир кун қолди
22 мар 2017 08:03
Янгиликлар
Сурия билан ўйинга бир кун қолди
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурия - Ўзбекистон учрашувига бир кун вақт қолди.
23 март куни Тошкент вақти билан соат 17:00да Малакка шаҳридаги 40 минг мухлисга мўлжалланган Hang Jebat Stadium майдонида Сурия ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги баҳс старт олади.
Сурия - Ўзбекистон
23 март 2017. Малайзия. Малакка. "Hang Jebat Stadium" стадиони. 17:00
Ҳакамлар: Абдулла Муҳаммад Ҳасан, Муҳаммад ал-Ҳаммадий, Ҳасан ал-Маҳрий, Аҳмад Ҳамис ал-Нақбий (барчаси БАА)
Назоратчи: Эдвард МакГрегор (Австралия)
Комиссар: Хин Чёнг (Гонг Конг)
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи “А” гуруҳи 5-туридан кейин 9 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Сурия 5 очко тўплаган ҳолда тўртинчи ўринни банд қилиб турибди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар