Суперлиганинг ҳар бир клубига 35 миллиард сўмдан ажратилиши режалаштирилмоқда

Sherzod Nurmatov
26 мар 2026
Бу ҳақда Championat.asia сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев хабар берди.

“Агар Президент қарори лойиҳаси тасдиқланса, давлат бюджетидан Суперлиганинг ҳар бир клубига 2026 йилда 35 миллиард сўмдан, 2027 йилда 30 миллиард сўмдан, 2028 йилда эса 25 миллиард сўмдан ажратиш режалаштирилмоқда”, – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти 2026 йил бошида “Бунёдкор”, “Насаф” ва “Бухоро”га ҳомийлик қилишни тўхтатишини маълум қилганди. Бундан ташқари, “Динамо”, “Сурхон”, “Машъал” ва бошқа жамоалар клуб аъзолари олдида қарздорликка эга.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia