UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45Аллегри Суперкубок ярим финали ҳақида: "Наполи" мағлубиятлардан сўнг ғазабда. Конте қийин пайтларда ўйинчиларнинг бор кучини кўрсата олади"  0 19:35Мирзаҳаким Тўхтамирзаев: "Николай Озеров — мен учун андоза"  2 19:22"Нефтчи" мураббийлар штабида аргентиналик мутахассис иш бошлади  11 19:13ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари ўртасида рекорд даражадаги пулни тақсимлайди. Ўзбекистон терма жамоаси қанча олади?  4 18:43Араухо қачон сафга қайтиши маълум бўлди  0 18:12Жозе Моуринью: "Матбуот билан мулоқот – ўйинчиларга гап уқтиришнинг бир усули. Мен уларга ҳам журналистларга айтган гапимни айтаман"  0 17:17Левандовски ёзда эркин агент сифатида МЛС жамоасига ўтиши мумкин  0 16:56"Реал" ТВ Лапортанинг Негрейрани танимаслиги ҳақидаги сўзларига жавобан: "Эслатиб ўтамиз, судда ёлғон гапириш – бу жиноят"  7 16:25Адейеми хотини сабаб "Боруссия"дан кетиши мумкин. Хип-хоп ижрочи Лоредана Дортмундда эмас, Европа мегаполисида яшашни хоҳламоқда  8 15:38Моуринью психологик ҳийлалар ҳақида: "Мен вақти-вақти билан гапирадиган бемаъни гапларим билан эмас, титулларим билан машҳурман"  5 15:01Нигерия ЖЧ саралашидаги мағлубиятдан сўнг Конго ДР устидан ФИФАга шикоят қилди. Баъзи конголик футболчиларда Европа паспортлари бор, бу эса мамлакат қонунчилигида тақиқланган  11 14:32CTA "Алавес" билан ўйиндаги Винисиус вазиятида VAR қарорини қўллаб-қувватлади  2 13:58Ибрагимовичнинг ўғли "Милан"нинг Италия Суперкубоги учун қайдномасидан жой олди  2 13:14Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси Бухородаги йиғинни давом эттирмоқда  3 13:11Суперлига–2025. Эксперт хулосаси: "Насаф" селекцияда ютқазди, "Нефтчи" эса кутилмаларни оқлади  2

Суперлиганинг 8 та жамоаси регламент талабини бажармагани боис жазоланади Янгиликлар

Суперлиганинг 8 та жамоаси регламент талабини бажармагани боис жазоланади

Бу ҳақда ЎзПФЛ хабар берди.

“Суперлига ва Пролига регламенти”нинг 10.18-бандига кўра Суперлига клуби расмий учрашувлар давомида футболчининг функционал ҳолатини масофадан туриб мониторинг қилиш имконини берувчи мосламадан фойдаланиши ҳамда бу бўйича ҳисоботни ЎФА учун тақдим этиб бориши белгиланган.

Ўзини ҳурмат қилган ҳар қандай мураббий учун бу каби мосламадан фойдаланиш одатий ҳолга айланган. Бироқ ўзбекистонлик мутахассислар мазкур масалага юзаки қараб келаётганидан келиб чиқиб, Лига ассоциация билан ҳамкорликда уни регламентга киритишга мажбур бўлган. ЎФА терма жамоаларида фаолият олиб бораётган мутахассислар футболчилар ҳолатини таҳлил қилиб бориши учун ҳам ҳисобот муҳим ҳисобланади. Бироқ 2023 йилги мавсум давомида терма мураббийлари бу борада қийинчиликка дуч келди. 

Сабаби Суперлиганинг 8 клуби мазкур масалага нисбатан юзаки муносабатда бўлган. Жумладан, ОКМК ва "Насаф" клублари бу каби мосламага эга эмас. "Бунёдкор", "Навбаҳор", "Металлург", "Бухоро", "Нефтчи" клубларида фаолият олиб борувчи таҳлилчилар ЎФА мутахассисларига ҳисобот тақдим этмаган. "Андижон" масаласида фақатгина биринчи давра ўйинлари ҳисоботи мавжуд, иккинчи даврадан бошлаб регламент талабларини бажариш тўхтаган. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5887-сонли фармонида профессионал футбол клублари фаолиятини янада ривожлантириш учун уларда инновацион лабораториялар ташкил этиш, шу жумладан, футболчилар жисмоний тайёргарлигини масофадан кузатиш қурилмалари ва замонавий имитация ускуналари билан таъминлаш масаласига эътибор қаратилган. Шундан келиб чиқиб, ЎФА 2021 ҳамда 2022 йилги мавсумларда Суперлиганинг ҳар бир клубига фойдаланиши учун Кореянинг Fitogether компаниясига тегишли 36 донадан мосламани бепул берганди. Аммо шундан кейин ҳам айрим клублар замонавий талаблар асосида фаолият кўрсатмаётгани, футболчилар ҳолати, улардаги ойлик, йиллик ўзгаришлар, ўсишлар ёки пасайишларни таҳлил қилишнинг тўлақонли имкониятини бермаяпти. 

Футбол клублари бутун мавсум давомида регламент талабига беписанд муносабатда бўлгани, шунингдек, ЎФАнинг ҳақли расмий эътирозидан келиб чиқиб, иш тегишли қўмитага оширилади. Қўмита йиғилишига қадар бирор футбол клуби мавжуд ҳисоботни ЎФА учун расман тақдим этса, жазо чораси нисбатан енгиллаштирилади.

Рейтинг: -13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика