UZ

Сўнгги янгиликлар

20:56"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  0 20:45"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида  0 20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  2 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  5 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  2 18:45Рафаэль Варан: "Реал"га ўтганимда депрессияга дуч келганман"  0 18:26Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади  4 18:14"Локомотив"ни 11 нафар футболчи тарк этди  12 17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  23 15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  13 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  7 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  4 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  2 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0

Суперлига. "Қизилқум" сўнгги сонияларда урилган гол эвазига "Турон"ни таслим қилди Янгиликлар

Суперлига. "Қизилқум" сўнгги сонияларда урилган гол эвазига "Турон"ни таслим қилди

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Турон" - "Қизилқум" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин.


13 май, пайшанба
ТУРОН – ҚИЗИЛҚУМ - 0:1
Ҳакамлар:
Абдурашид Ҳудойберганов, Расул Фозилов, Шоҳнур Йўлдошев, Шоҳруҳ Қаюмов
Назоратчи: Игорь Нехочин
Комиссар: Александр Давиденко

Гол: Элгужа Григалашвили 90+3, - 0:1 (Муҳсин Убайдуллаев).

"Турон": 87.Акмал Ортиқов, 2.Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, 4.Аслиддин Тоштемиров (25.Исмоилжон Оҳунжонов, 56), 9.Жасурбек Ҳакимов (11.Асилбек Қайюмов, 77), 10.Жавоҳир Соҳибов (20.Достонбек Мелиқўзиев, 68), 17.Музаффар Музаффаров, 23.Абдураҳмон Абдулҳақов (22.Абдулазизхон Абдурашидов, 77), 30.Синиша Бабич, 32.Жаҳонгир Меҳмонов, 43.Ким Бойонг (3.Даврон Умиров, 68), 55.Даян Поньевич.
Захира: 96.Исломжон Абдуллаев, 5.Ғиёс Комилов, 8.Суннат Эрматов, 14.Сардорбек Хурсандов, .

"Қизилқум": 1.Игнатий Нестеров, 6.Эркин Байдуллаев, 8.Гиорги Кухианидзе, 10.Мате Ватсадзе (7.Ойбек Қиличев, 79), 14.Файзулло Қамбаров, 18.Жасур Азимов, 19.Жамшид Ҳасанов (9.Беҳруз Садиллоев, 62), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 21.Муҳин Убайдуллаев, 30.Элгужа Григалашвили, 75.Олег Толмасов.
Захира: 22.Артём Макосин, 4.Миржалол Қосимов, 11.Шамсиддин Сағдуллаев, 23.Шерали Жўраев, 25.Азизбек Усмонов, 44.Ҳумоюн Абдуалимов, 62.Жаҳонгир Эргашев. 

Огоҳлантиришлар: Музаффар Музаффаров 22, Аслиддин Тоштемиров 48, Жасур Азимов 75, Синиша Бабич 87.
 


ЯНГИЛАШ



90+4. ЎЙИН ТУГАДИ! "Турон" - "Қизилқум" 0:1

90+3. ГООООООООООООООООООООООООООЛ! ЭЛГУЖА ГРИГАЛАШВИЛИ! 0:1. Убайдуллаевнинг ҳаводан узатган тўпини Элгужа дарвозага йўллади!  






90+1. ЗАРБААААААААААААА! Ойбек Қиличев жарима тўпини амалга оширди, тўп устунга тегиб қайтди! Кейинги зарбани Садиллоев берди - Ортиқовдан ажойиб сейв! 

90. Учрашувга 3 дақиқа қўшилди

90. УХХ! Поньевич жарима майдони яқинида Қиличевни йиқитди, меҳмонларда хавфли жарима тўпи!

89. "Қизилқум"дан хавфли ҳужум, Садиллоевга зарба беришга имкон беришмади!

87. Огоҳлантириш. "Турон". Синиша Бабич

86. ЗАРБААА! Садиллоев яқин масофадан зарба берди, тўпни Ортиқов қайтарди! 

84. Хавфли вазият! Абдулазизхон Абдурашидов чалқанча услубда зарба беришга чоғланганди, тўп меҳмонлар томонидан қайтарилди.

79. Ўзгариш. "Қизилқум". Ватсадзе ўрнига Қиличев тушди

77. Ўзгаришлар. "Турон". Абдулҳақов ва Ҳакимов ўрнига Абдурашидов ва Қайюмов тушди

75. Огоҳлантириш. "Қизилқум". Жасур Азимов

68. Ўзгаришлар. "Турон". Ким Бойонг ва Соҳибов ўрнига Умиров ва Мелиқўзиев тушди

67. ЗАРБА! Ватсадзенинг йўллаган аниқ зарбасидан кейин Ортиқов тўпни ушлаб олди

65. ЗАРБА! Эркин Байдуллаев жарима майдони ташқарисидан зарба берди, ноаниқ!

62. Ўзгариш. "Қизилқум". Жамшид Ҳасанов ўрнига Беҳруз Садиллоев тушди

56. Ўзгариш. "Турон". Аслиддин Тоштемиров ўрнига Исмоилжон Оҳунжонов



54. ЗАРБА! Жамшид Ҳасанов жарима майдони ичидан зарба берди, Акмал Ортиқов ўз ўрнида!

51. ЗАРБААА! Синиша Бабичнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган аниқ зарбасидан кейин тўпни Нестеров ушлаб олди!

51. ЗАРБА! Эркин Байдуллаев бурчакдан тўпни тўғри дарвозага йўллади, Акмал Ортиқов тўпни эгаллаб олди

48. Огоҳлантириш. "Турон". Аслиддин Тоштемиров

46. Иккинчи тайм бошланди! 


45. Биринчи тайм тугади, ҳозирча 0:0

45. ЗАРБАААААААААА! Яна Нестеровдан сейв! 

44. ЗАРБАААААА! Элгужа Григалашвилининг кутилмаган зарбасидан кейин Ортиқов сейв намойиш этди! 

43. ЗАРБА! Жаримадан узатилган тўпни Тоштемиров боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ

40. ЗАРБАА! Эркин Байдуллаевнинг йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди! Хавфли зарба эди! 

40. "Қизилқум"да жарима тўпи тепиш имконияти, дарвозагача тахминан 25 метрлар бор

38. Хавфли вазият! Ким Бойонгнинг ўнг қанотдан йўллаган узатмасига Жасур Хакимов бир оз етмай қолди!

33. ЗАРБА! Абдураҳмон Абдулҳақовнинг жарима майдони ёнидан йўллаган аниқ зарбасидан кейин яна Нестеров тўпни қайтарди!

31. "Турон"да жарима тўпи, Бабичнинг жарима майдонига узатган тўпини Нестеров осонгина ушлаб олди

29. ЗАРБА! Яна меҳмонларда бурчак тўпи, Ватсадзенинг бош билан йўллаган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди!

27. ЗАРБА! "Қизилқум" бурчак тўпига эга бўлди, узатиб берилган тўпни дастлаб Қамбаров, сўнгра Ватсадзе бош билан дарвозага йўллади, ноаниқ

24. ЗАРБА! Музаффаров жарима майдони ташқарисидан чап оёқда зарба берди, ноаниқ

22. Огоҳлантириш. "Турон". Музаффар Музаффаров



20. ЗАРБААААААААА! Музаффаровнинг жаримадан йўллаган кучли зарбасидан кейин тўпни Нестеров қайтарди! Қайтган тўпни Поньевич дарвоза томон йўллади, тўп дарвоза тўрига ташқи томонидан тегди! 

14. ЗАРБА! Жавоҳир Соҳибовнинг рақиб жарима майдони ичкарисидан йўллаган зарбасини Нестеров эгаллаб олди.

9. ЗАРБАА! Яна мезбонлардан ҳужум, ўнг қанотдан Бабичнинг ҳаводан узатган тўпини Жасур Ҳакимов акробатик тарзда дарвозага аниқ йўллади, Нестеров осонгина тўпни ушлаб олди!

7. Хавфли вазият! "Турон"нинг ҳужуми, Ким Бойонг бирга бир вазиятда ноаниқ зарба берди!

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 18:45да бошланади.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика