UZ

Сўнгги янгиликлар

10:32Ибрагимович Ла Лига, Премьер-лига ва А Серияда ўйнаш ўртасидаги фарқларни тушунтирди  0 10:05Эксперт фикри. Ёрқин Назаров: “Жаҳон чемпионатида музқаймоқ еб келиш эмас, муносиб ўйин кўрсатишимизга умид ва ишонч уйғонди”  2 09:18Роналду Оқ уйга ташрифидан сўнг Трампга мурожаат қилди  6 08:54"Арсенал" асосий футболчиси жиддий жароҳат олди  0 08:30Ўзбекистон МТЖ 9 йилдан сўнг ушбу натижага эришди  8 08:03Суперлига. Бугун бизни Марказий учрашув кутмоқда  7 07:36Африка қитъасида йилнинг энг яхшилари аниқланди  2 00:49Артета: "Гвардиола футболчи сифатида менинг қаҳрамоним эди. У билан ишлаш ҳаётимдаги энг тўғри қарорлардан бири бўлди"  1 00:45Роналду Globe Soccer талқинига кўра Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод  14 23:50"Барселона" "Камп Ноу"даги очилиш ўйини учун сюрприз тайёрлаб қўйилганини маълум қилди  8 23:28ЎФА Туркиянинг етакчи қурилиш компаниялари билан учрашув ўтказди. Унда Янги Тошкент Марказий футбол ўйингоҳини бўйича лойиҳалар тақдим этилди  21 23:10"Барселона" 2022/23 йилги мавсумнинг охирида "Бавария"га бонус тўламаслик мақсадида Левандовскидан бошқа гол урмасликни сўраган  3 22:35Фабио Каннаваро: "Сафар энди бошланмоқда, бироқ биз тўғри йўлдамиз"  21 21:51"Бавария" ва "Барса" Гримальдога қизиқиш билдирмоқда  2 21:35Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 1:1  1

Суперлига. "Нефтчи" Фарғона дербисида "Турон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди Янгиликлар

Суперлига. "Нефтчи" Фарғона дербисида "Турон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Coca Cola Суперлигасининг 19-тури доирасидаги қолдирилган учрашуви якунланди.

19-тур

9 ноябрь, пайшанба

Яйпан. "Ўзбекистон" стадиони. 18:15

ТУРОН – НЕФТЧИ 0:3

Голлар: Аббос Ғуломов 29', Шароф Муҳитдинов 56', Иззатилла Абдуллаев 90+1'

Ҳакамлар: Олим Тўйчибоев, Шоҳруҳ Аъзамов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Достон Мирзараимов

VAR ҳаками: Аскер Нажафалиев

AVAR: Анвар Маражабов

Назоратчи: Александр Попов

Комиссар: Владимир Назаров

"Турон": 35.Раҳимжон Давронов, 2.Абдулазизхон Абдурашидов, 4.Аслиддин Тоштемиров, 9.Рустамхон Азимов, 10.Ҳумоюн Муртозаев (55.Аслбек Айсаров 36'), 14.Хуршидбек Мухторов (с), 15.Азиз Холмуродов, 18.Абдуғани Камолов (40.Абега Энянг 78'), 21.Аъзамжон Алиев, 44.Абубакир Ашуров, 45.Асадбек Саитхонов.

Захира: 99.Ҳумоюншох Сайётов, 5.Марлен Чобанов, 17.Нодирбек Мукаров, 23.Сардор Хурсандов, 36.Нодирбек Абдураззоқов, 77.Файзуллобек Жуманқўзиев, 88.Сардор Садуллаев.

"Нефтчи": 12.Владимир Назаров, 7.Умар Адҳамзода, 8.Шароф Муҳитдинов, 9.Улуғбек Ҳошимов (77.Билолхон Тошмирзаев 76'), 19.Мирзоҳид Ғофуров (с) (66.Дониёр Валиев 90+3'), 20.Анваржон Ғофуров, 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 24.Ғулом Ҳайдар Гулямов, 26.Олексей Ларин, 40.Бачана Арабули (11.Иззатилла Абдуллаев 88'), 70.Аббосжон Ғуломов.

Захира: 45.Акбар Тўраев, 2.Зоир Жўрабоев, 5.Томислав Мрчела, 10.Суннатулла Абдуллажонов, 17.Абдуллоҳ Олимов, 28.Фозил Мусаев.

Огоҳлантиришлар: Абубакир Ашуров 34', 68' Шароф Муҳитдинов 45+2', 74', Азиз Холмуродов 60', Владимир Назаров 90+4'

Четлатиш: Абубакир Ашуров 68' (иккинчи сариқ карточка), Шароф Муҳитдинов 74' (иккинчи сариқ карточка)


90+6. Ўйин якунланди!

90+5. Умар Адҳамзоданинг дарвоза томон йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди! 

Билолхон Тошмирзаевнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Абдуллаев дарвозага жойлаб қўйди.

90+1. Ҳозиргина майдонга тушган Иззатилла Абдуллаев ҳисобни учтага оширди!

90. Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

83. Жаримадан узатилган тўпни "Нефтчи" ҳимоячилари майдон ташқарисига чиқариб юборишди.

78. "Турон" катта куч билан олдинга ўтмоқда, аммо улардан наф чиқмаяпти.

75. Ўйиннинг тўртдан бир қисми ўтиб бормоқда. Майдонда ҳар икки жамоадан ҳам 10 кишидан футболчи қолди.

67. Баҳс анчагина шиддатли тарзда ўтмоқда. Икки жамоа ҳам фаол анчагина.

60. "Турон" фаолликни анчагина оширди. Жамоа кетма-кет ҳужумлар уюштирмоқда.

56. ГОЛ! Шароф Муҳитдинов пенальтини аниқ амалга оширди!

55. Пенальти!

53. Ҳолат ВАР орқали кўриб чиқилмоқда. 

52. "Нефтчи"нинг ҳужуми натижасида тўп мезбонлар ҳимоячисининг қўлига тегди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди!

45+2. Биринчи бўлим якунланди!

45+1. Бачана Арабулининг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

45. Шароф Муҳитдиновга нисбатан қўполлик ишлатилди, "Турон" жарима майдончаси яқинида жарима зарбаси белгиланди.

40. Яна меҳмонлар олдинга ўтмоқда. Жамоа комбинациялар уюштирган ҳолда рақиб жарима майдончасига кириб боришга интилмоқда.

33. "Турон" гол ўтказиб юборгач анча фаоллашди.

Аббос Ғуломов ўзига узатилган тўпни дарвозага йўллади ва гол урди!

29. ГОЛ! Меҳмонлар учрашувда ҳисобни очди!

23. Биринчи бўлимнинг ярми ўтиб бўлди, аммо ҳозиргача бирорта хавфли ҳужум кўрмадик. 

19. "Нефтчи" чап қанотдан олдинга ўтишга интилди, рақиб ҳимоячилари фаол ҳаракат қилиб тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди.

10. Темп юқори эмас, баҳс асосан марказда кечмоқда. Ҳар икки жамоа ҳам ўз ҳужумларини ташкил қилишга интилмоқда.

3. Баҳс дастлабки дақиқалардан анча кескинлик билан бошланди. Ғофуровга нисбатан қўполлик ишлатилди.

1. Ўйин бошланди!

- Учрашув 18:15 да бошланади. 

Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика