Суперлига. Тур мураббийи - Рўзиқул Бердиев
12 апр 2021 16:18
Янгиликлар
Суперлига. Тур мураббийи - Рўзиқул Бердиев
Бироз аввал 7-10 апрель кунлари бўлиб ўтган бешинчи тур рамзий терма жамоасини эълон қилган эдик. Энди эса кетма-кетликда тур лауреатларини бериб борамиз.
ВИДЕО Суперлига. Тур голи - Марко Станоевич
Ортда қолган 5-турнинг энг яхши мураббийи деб "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев топилди. Қаршиликлар Навоийда "Қизилқум" меҳмони бўлишди. Жорий мавсум олдидан таркибини анча кучайтириб олган мезбонларга қарши ўйиндаги ғалаба Рўзиқул Бердиев жамоасини турнир жадвалида тўртинчи поғонага олиб чиқди. Ўтган турда етакчилардан бири Ойбек Бозоров жароҳат олиб сафдан чиққан бўлсада, "Насаф" яхши рақибни меҳмонда енгишни уддалади.
Шу тариқа, "Қизилқум"дек хавфли рақибни сафарда таслим қилган "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев бешинчи турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.

Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали >>>>> Суперлига
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Фикрлар