UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  1 19:31Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи  0 19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  2 18:35Дембеленинг агенти "Манчестер Сити" билан музокаралар ўтказди  1 18:07Роналду Португалия бош мураббийлигига ўзига яхши таниш номзодни таклиф қилди  5 17:40Ўзбекистон Суперкубоги баҳсини Тўхтасинов бошқаради  13 17:15Гвардиола — АПЛда февраль ойининг энг яхши мураббийи  1 16:48"Манчестер Сити" футболчиси АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 16:25Манба: "Челси" жамоа сардори билан шартномани узайтирди  0 15:57Ямаль машғулотни ўтказиб юборди. Ташвишланишга сабаб борми?  0 15:32"Эскиларнинг бир гапи бор: менга ўртадаги ўйинчиларни айт, мен сенга жамоанг қандайлигини айтаман". Вадим Абрамов "Динамо" легионерларидан норози  4 15:04Давид Вилья "Атлетико"га қайтди  7 14:37ОКМК "Сўғдиёна" билан жанговар дуранг қайд этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:16Иван Бошкович "Миркович — яхши дарвозабон" деб айтди. Ҳақиқатан ҳам шундайми?  3 13:52Ўйин тақдирини ҳал қилган "маэстро", марказий учрашувда ғалабани тантана қилган мураббий — Суперлигада 3-тур лауреатлари  7

Суперлига. "Сурхон" – "Бунёдкор" учрашувида ҳисоб очилмади Янгиликлар

Суперлига. "Сурхон" – "Бунёдкор" учрашувида ҳисоб очилмади

Суперлига 3-туридан ўрин олган учрашув поёнига етди.

Суперлига

3-тур

"Сурхон" – "Бунёдкор" 0:0 

Термиз. "Сурхон Арена". 16:30 

Бош ҳакам: Найим Қосимов

Ёрдамчи ҳакамлар: Элнур Дониёров, Зуфар Элибоев

Захира ҳаками: Ферузбек Хидоятов

VAR: Жасур Мухторов

AVAR: Шерзод Аъзамов

Назоратчи: Константин Смирнов

Комиссар: Абдулвосит Валихонов

"Сурхон": 86.Даврон Мерганов, 2.Беҳруз Каримов, 3.Беҳруз Жуматов, 5.Жамшид Ходжаниязов, 7.Достонбек Турсунов (17.Сарвар Абдуҳамидов, 62), 8.Ҳумоюн Шербўтаев (6.Беҳзод Шамсиев, 74), 9.Стивен Чинеду (19.Фарруҳ Қодиров, 74), 10.Суннатилла Абдуллажонов (77.Асадбек Каримов, 62), 11.Ричард Фрайдей (26.Беҳруз Шукуруллаев, 90+4), 21.Торнике Дзебниаури, 66.Беҳрўз Шайдулов.

Захира: 1.Артём Потапов, 4.Нодирхон Неъматхонов, 14.Тоҳир Ашурбаев, 27.Муҳаммадали Мусахонов.

"Бунёдкор": 1.Абдумавлон Абдулжалилов, 3.Сардор Раҳмонов, 4.Нажмиддин Нормуродов, 8.Дмитрий Плетнёв (66.Азизбек Тўлқунбеков, 20), 15.Марко Бугарин, 21.Носиржон Абдусаломов (9.Матия Кривокапич, 72), 23.Асадбек Раҳимжонов, 25.Итсуки Урата, 28.Самандар Мавлонқулов (17.Музаффар Олимжонов, 90+2), 47.Садриддин Ҳасанов (11.Сардор Абдунабиев, 72), 77.Билолхон Тошмирзаев.

Захира: 16.Федерико Ботти, 13.Муҳаммад Ҳакимов, 18.Наримонжон Аҳмаджонов, 88.Миркамол Аннаматов, 90.Эгамберди Шарипов.

Огоҳлантиришлар: Билолхон Тошмирзаев (13), Беҳруз Жуматов (90+1), Асадбек Каримов (90+4).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! 

90+4. "Сурхон"да алмаштириш: Фрайдей ўрнига Шукуруллаев ўйинга қўшилди. 

90+4. Асадбек Каримов қўпол ҳаракат қилди ва огоҳлантирилди. 

90+2. "Бунёдкор"да ўзгариш: Мавлонқулов ўз ўрнини Олимжоновга бўшатиб берди. 

90+1. Мавлонқулов Жуматов билан тўқнашувда жабрланди ва шифокорларни ёрдамга чақирди. Айбдорга сариқ карточка берилди. 

90. Иккинчи таймга 4 дақиқа қўшилди. 

88. Гол бекор қилинди, сабаби ҳужумчи ҳимоячи Шамсиевнинг оёғини босиб олганди. 

86. ГОЛ! Матия Кривокапич ҳисобни очди! Легионер ҳужумчининг айланма зарбасидан кейин Мерганов ожиз қолди — 0:1!

84. Фрайдей тўпни қабул қилиш чоғида йиқилиб тушди ва ҳакамдан жарима зарбаси талаб қилди, аммо у бу фикрга қўшилмади. 

81. Зарба! Каримовнинг айланма зарбасига аниқлик етишмади. 

80. Майдон марказзига яқин ҳудудда Каримов Абдунабиевни йиқитди. 

77. Торнике Дзебниаурининг зарбасидан кейин тўп ҳимоячиларга тегиб қолди. Бугун ҳимоячилар кўп марта жамоа жонига ора кирди. 

74. "Сурхон"да 2 та ўзгариш: Чинеду ўрнига Қодиров, Шербўтаев ўрнига Шамсиев учрашувни давом эттиради. 

72. "Бунёдкор"да 2 та алмаштириш: Абдусаломов ўрнига Кривокапич, Ҳасанов ўрнига Абдунабиев майдонга тушди. 

70. Ууух! Абдусаломовнинг жаримадан йўллаган хавфли зарбасидан кейин Абдулжалилов тўпни ушлаб олишга эришди. 

68. Гол текширилди ва ҳақиқатан ҳам ўйиндан ташқари ҳолат борлиги маълум қилинди.

67. ГОЛЧинедунинг узатмасидан кейин захирадан тушган Абдуҳамидов дарвозани ишғол қилди, аммо офсайд қайд этилди.

66. Зарбааа! Тошмирзаевнинг пасидан сўнг Мавлонқулов бош билан зарба йўллади, сал ноаниқ. 

64. Зарба! Беҳруз Каримов олис масофадан дарвозани пойлашга уринди, анча ноаниқ. 

62. "Сурхон"да 2 та ўзгариш: Абдуллажонов ўрнига Каримов, Турсунов ўрнига Абдуҳамидов туширилди.  

61. Зарба! Тошмирзаевнинг узоқ масофадан берган зарбаси мўлжалга аниқ бормади. 

59. Каримов ҳаводан Чинедуга пас узатди, аммо тўпни Абдужалилов эгаллади. 

56. Ууух! Уратанинг қулай пасидан кейин Мавлонқулов яқин масофадан ноаниқ зарба берди. 

54. Зарбаа! Фрайдейнинг зарбасидан сўнг тўп ҳимоячига тегиб қайтди. 

51. Тошмирзаев Шайдуловни алдаб ўтишга ҳаракат қилди, аммо тўпга Мерганов эга чиқди, шундан сўнг "қалдирғочлар" вакили қоидани бузди.    

48. Фрайдейнинг ўйлагани ўхшамади, у қанотда тўпни майдон ташқарисига кузатиб қўйишига тўғри келди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим якунига етди. Ҳозирча ҳисоб очилмади. Танаффус! 

45+1. Зарбаа! Турсуновнинг айланма зарбасига сал аниқлик етишмади. 

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди. 

44. Зарба! Абдуллажоновнинг зарбасидан сўнг тўп ҳимоячига тегиб майдондан чиқиб кетди. 

41. Тошмирзаев бурчак зарбасидан тўпни ичкарига оширди, аммо рефери тўп майдон ташқарисига чиқиб кетганини қайд этди. 

37. Зарба! Тўлқунбеков олис масофадан дарвозани нишонга олишга уринди, аммо ноаниқ. 

35. Ууух! Мавлонқуловнинг пасидан кейин Ҳасанов дарвоза томон зарба йўллади, Каримов жамоасини голдан қутқариб қолди. 

32. Каримов Бугаринга нисбатан қоидани бузди, черногориялик легионер бироз майдонда ётди. 

27. Зарбааа! Чинедунинг чамаси 20 метрдан йўллаган зарбаси устунга тегиб майдонни тарк этди. 

24. Ууух! "Бунёдкор" ҳисобни очиши мумкин эди, Мавлонқулов яқин масофадан ноаниқ зарбага муаллифлик қилди. 

22. Ўйинда бироз танаффус юзага келди. Ҳакам VAR билан алланималарнидир гаплашди, шунингдек, бош мураббийлар билан суҳбат қурди.

20. "Бунёдкор"да мажбурий ўзгариш: Плетнёв ўрнига Тўлқунбеков баҳсни давом эттиради. 

17. Дмитрий Плетнёв майдонда ётибди ва унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

16. Ух! Турсунов қулай нуқтага чиқиб бориб, ўта муваффақиятсиз зарба йўллади. 

13. Тошмирзаев Шайдуловни йиқитди ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

10. Ходжаниязов Мавлонқуловга нисбатан қўпол ҳаракат қилди ва унинг ўзига тиббий ёрдам зарурати сезилди.  

8. "Сурхон" тўпга эгалик қилган ҳолда вазият яратишга уринмоқда, аммо ҳозирча айтарли ҳеч нарса рўй бермади. 

5. Зарбаа! Ердан келган пасни Плетнёв дарвозага йўналтирди ва Мерганов тўпни эгаллаб олди. 

3. Раҳмонов тўпни ён чизиқдан отиб бергач, у дарвозабон Абдулжалиловга қадар етиб келди ва ташқарига тепиб юборди. 

1. Баҳс бошланди! 

- Учрашув 16:30 да бошланади. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
11 мар 18:02:32
Нодирбек

90минут падкастда чикиб олишиб Кутига уришиб фол очишятудию 3 та билагонлар 3-0. 2-0 булади бунйодкер ютади деб гапиришятуди нима буляпти енди
+1   
11 мар 18:01:07
Нодирбек
90минут падкастда чикиб олишиб Кутига уришиб фол очишятудию 3 та билагонлар 3-0. 2-0 ббулади ункер ютади деб гапиришятуди нима буляпти енди
   
11 мар 19:12:06
Барселона. Арсенал. Пахтакор.
Шархловчи Кривокапични ким деб айтди? Футболчининг фамилиясини тугри айтолмаса уйалганидан узи ишлан бушаб кетакомидими
   
11 мар 19:06:39
Каримжон Матхолиқов
Сурхонга омад 4 йил Сурхондарёни тузини едим инсонлари чапани ва танти инсонлар юзинга мулойим гапириб орқадан итариш йўқ борини шарта айтади шу билан ора очиқ кейинги ўринларда зафарлар тилайман.
   
11 мар 18:41:59
Азим Исмаилов
Дуранг 1 булибди ку суперлигада
   
11 мар 18:40:04
Azizbek Rustamovich
Bu mavsumdagi birinchi durang. Yigirmata o‘yinda birinchi marta durang
   
11 мар 17:57:18
Мирхан
ЛЕКИН СУРХОННИ ТОЗА ГОЛИНИ ХИСОБГА ОЛИШМАДИ.
   
11 мар 15:47:44
Уктам
“Сурхон”да новбатдаги дарвозобон алмашибди.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика