Тимур Кападзе: "Айрим футболчиларга саволларим бор"

Sherzod Nurmatov
30 апр 2026, 12:50
"Навбаҳор" бош мураббийи Тимур Кападзе "Бунёдкор"га (1:2) қарши кечган ўйиндан кейин фикрларини билдирди.

"Бунёдкор"ни ғалаба билан табриклайман. Мухлисларимизга ҳам қўллаб-қувватлагани учун раҳмат айтаман. Ўйинни яхши бошладик ва гол урдик. Битта вазиятда хато бўлди ва тўп дарвозамиздан жой олди. Хатолар умуман тушунарсиз ўйин бўлди. Камчиликларимизни кўриб чиқамиз. Футболчиларга саволлар кўп. Айримлари ўзининг кучли тарафини кўрсата олмади. Аламли албатта. Таҳлил қиламиз. "Бунёдкор" уйда ўйнади, ғалабани илиб кетди. Умуман бизга қарши ҳамма борини бериб ўйнамоқда. Биз ҳам максимал ҳаракат қиляпмиз", — дейди Тимур Кападзе.

— Мағлубият сабаби нимада деб ўйлайсиз? Футболчиларнинг индвидуалнинг хатолари панд бердими?

— Иккала гол ҳам осон вазиятда урилди. Иккинчи голда ҳам зарбага йўл қўйиб беришди. Бу ерда ҳаммаси бир-бирига боғлиқ. Рақиб бизга имкон бермади, биз аксинча хато қилдик.

— "Навбаҳор" тезкор гол уриб оляпти. Лекин ўзига қулай муҳит яратиб олиш зарарга ишламаяптими?

— Биринчи гол уриб олганимизда ҳам ўйинни назорат қилдик. Қанотдан битта узун пас берилди, тепилди. Балки бу йигитларга таъсир қилгандир. Айрим вазиятларда дадилроқ ҳаракат қилсак бўларди. Ўйинчилар ва дарвозабонга савол кўп. Умумий ўйин суратини олганда 2 та гол қандай ўтказиб юбордик, билмайман.

— Хатолар юз бераётганини айтдингиз. Бу кўп ротация билан боғлиқми ёки бошқа сабабми? Фернандесда ҳам битта вазият яратиб, иккинчиси қолиб кетяпти...

— Руслан бир неча кун олдин белида муаммо сезганди, асрашга қарор қилдик. Иккинчи бўлимда тушишини айтдик. Кимдирда чарчоқ, яна бошқасида микрожароҳат бор. Шоҳмалик ҳам яхши ўйнади, гол урди. Жароҳат олгач ўйинда йўқолиб қолди. Шу боис тетикроқ футболчиларни ўйинга ташладим. Руслан яхши қўшди. Айтганимдек, кимдир бир вазиятда яхши ўйин кўрсатди, кимдир кўрсата олмади. Айрим шогирдларимда чарчоқ белгилари бор. Голлардаги оддий вазиятда хато қилганимиз жаҳлимни чиқазди.

— "Навбаҳор" кўп дуч келадиган муаммо шуки, рақиб ҳисобда олдинда борса зич ҳимояланмоқда. Бунга қандай ечим бор?

— Зич ҳимояни индвидуал ёки ишланмалар орқали ёриб ўтасиз. Рақибни хато қилишга мажбурлаш керак. Имконият топиш лозим. Тепадиган вазиятлар бор. Яхши ҳимояни ёриб ўтиш бутун дунёда қийин.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia