UZ

Сўнгги янгиликлар

18:12"Қайрат" сўнгги турда "Астана" билан дуранг ўйнаб, 5-марта Қозоғистон чемпиони бўлди  0 17:57"Астон Вилла" — "Ман Сити" ва "Арсенал" — "Кристал Пэлас" ўйини учун таркиблар маълум  0 17:25Суперлига. ОКМК – "Насаф" 1:1 (матнли трансляция)  50 17:09"Бунёдкор" — "Машъал". Таркиблар маълум  0 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  1 15:36"Антальяспор" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  18 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0 10:48"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди   27 10:15Бруну Фернандеш: "Криштиану билан вазият, Саудия Арабистони ва бошқа ҳамма нарса ҳақида гаплашдим"  10 09:44Роналду қандай қилиб, 40 ёшда ҳам яхши спорт формасини ушлаб тургани ҳақида гапирди  6

Суперлига. ОКМК – "Насаф" 1:1 (матнли трансляция) Янгиликлар

Суперлига. ОКМК – "Насаф" 1:1 (матнли трансляция)

Суперлига 26-туридан ўрин олган марказий баҳс давом этмоқда.

Суперлига

26-тур

ОКМК – "Насаф" 1:1 (LIVE) 

Олмалиқ. ОКМК спорт мажмуаси. 16:30

Гол: Нодир Абдураззоқов (Саидафзалхон Ахроров) 54'

Бош ҳакам: Аскер Нажафалиев

Ёрдамчи ҳакамлар: Тимур Гайнуллин, Ислом Азимов

Захира ҳаками: Алишер Абдувоҳидов

Назоратчи: Жаҳонгир Саидов

VAR: Акобирхўжа Шукуруллаев

AVAR: Амир Галеев

Комиссар: Маъмур Султонов

ОКМК: 35.Жавоҳир Илёсов, 5.Гиорги Папава (30.Аброр Саримсоқов, 87), 6.Авазбек Ўлмасалиев, 7.Дилшод Аҳмадалиев, 8.Азиз Холмуродов (27.Али Абдураҳмонов, 76), 10.Хуршид Ғиёсов (99.Асад Собиржонов, 83), 11.Рубен Санчес, 15.Ойбек Рустамов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 21.Саидафзалхон Ахроров (19.Аҳмадулло Муқумжонов, 76), 77.Нодир Абдураззоқов (16.Наоки Сенага, 83).

Захира: 88.Ҳамидулло Абдунабиев, 13.Элдор Бегимов, 18.Иброҳим Йўлдошев, 28.Арихиро Сентоку.

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 2.Алибек Давронов, 7.Аденис Шала (22.Игорь Голбан, 68), 8.Зафармурод Абдирахматов, 10.Драган Черан, 14.Шароф Муҳиддинов, 18.Ҳусайн Норчаев (19.Стефан Чолович, 73), 24.Сардор Баҳромов, 34.Шерзод Насруллаев (9.Жавоҳир Сидиқов, 73), 77.Ойбек Бозоров, 92.Умар Эшмуродов.

Захира: 1.Олександр Воробей, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 17.Суҳроб Нуруллоев, 20.Юсуф Отубанжо, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 55.Диёр Абдуназаров.

Огоҳлантиришлар: Ойбек Бозоров (37), Рубен Санчес (44), Нодир Абдураззоқов (55), Абдувоҳид Неъматов (73).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



87. ОКМКда ўзгариш: Папава ўрнига Саримсоқов туширилди. 

86. "Насаф" ҳужумларни кучайтирган ҳолда ғалаба сари интилмоқда. 

83. ОКМКда 2 та ўзгариш: Абдураззоқов ўрнига Сенага, Ғиёсов ўрнига Собиржонов баҳсни давом эттиради. 

82. Гол урган футболчида офсайд йўқ. Ундан олдинги пас VAR'да текширилди. Давом этамиз. 

80. ГОЛ! Бозоровнинг узатмасидан сўнг Черан бош билан тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирди — 1:1!  

76. ОКМКда 2 та алмаштириш: Ахроров ўрнига Муқумжонов, Холмуродов ўрнига Абдураҳмонов ўйинга қўшилди. 

73. Неъматов тўпни шеригига ошириш чоғида хато қилди ва тўпни жарима майдончаси ташқарисидан қўл билан уриб юборди, ҳакам дарвозабонга сариқ карточка берди. ОКМК жарима зарбасига эга бўлди. 

72. "Насаф"да 2 та алмаштириш: Насруллаев ўрнига Сидиқов, Норчаев ўрнига Чолович майдонга тушди. 

68. "Насаф"да ўзгариш: Шала ўрнига Голбан туширилди. 

65. Хуршид Ғиёсов бирга-бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди, бироқ сўнгги паллада Умар Эшмуродов тўпни эгаллаб олишга эришди. 

60. Абдураззоқов Черан билан тортишиб қолди. Ҳакам футболчиларни тинчлантирди. 

58. Ууух! Насруллаевнинг зарбасидан сўнг дарвозага кириб кетаётган тўпни Ахроров қайтаришга эришди! Даҳшат! 

57. Уууух! Ўлмасалиевнинг хатосидан кейин Норчаев чап оёқда зарба йўллади, Илёсовдан сэйв! 

55. Абдураззоқов голни либосини ечган ҳолда нишонлагани учун огоҳлантирилди. 

54. ГОЛ! Ахроровнинг узатмасидан сўнг Абдураззоқов ҳисобни очди – 1:0!

53. Зарбаа! Рустамовнинг зарбаси яна ҳимоячиларга тегиб қайтди. 

49. Зарбааа! Ғиёсовнинг айланма зарбасидан кейин Неъматов тўпга эга чиқди. 

48. Абдураззоқовнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан кейин тўп қаршиликлар томонидан узоқлаштирилди. 

46. Иккинчи таймга старт берилди. Уни "Насаф" бошлаб берди. 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб очилмади. Танаффус! 

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди. 

44. Рубен Санчес Баҳромовга нисбатан қўпол ўйнагани учун сариқ карточка олди. 

42. Зарбааа! Аденис Шала яқин масофадан зарба йўллади, аммо Илёсов ўз ўрнида! 

41. Ойбек Рустамов майдон марказида Драган Черанни йиқитди. 

39. Зарба! Абдирахматовнинг узатмасидан сўнг Ночраев бош билан зарба берди, тўп Илёсовда. 

37. Катта тезликда олдинга ўтаётган Аҳмадалиевни ортдан туриб йиқитган Ойбек Бозоров огоҳлантирилди. 

34. Холмуродов финт билан чиройли ўйнашга уринди, аммо пас анча ноаниқ эди ва унга Ғиёсов улгурмасди. 

31. Бозоровнинг узатмасидан сўнг жарима майдончаси ичида Шала ва Аҳмадалиев бироз тўқнашди, қаршиликлар вакилига тўпга улгурмади. 

28. Марказий учрашув мақомига яраша давом этмоқда — жанговар баҳс. 

24. Рустамов Норчаевга нисбатан жуда қўпол ҳаракат қилди, жарима зарбаси белгиланди. 

22. Ууух! Холмуродов дарвозабон билан бирга-бир ҳолатга чиқиб бориб зарба йўллади, бу тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди, Санчес улгурмай қолди. 

20. Ууух! Санчеснинг қулай пасидан сўнг Рустамов дарвозани пойлашга ҳаракат қилди, бироқ тўп ҳимоячига тегиб қайтди. 

17.  Ууух! Ҳаволатиб амалга оширилган узатмадан сўнг тўп Ўлмасалиевга қадар етиб келди, ҳимоячининг зарбасини Неъматов бартараф қилди. 

15. Зарбааа! Ойбек Бозоров ўнг қанотда кучли зарба берди, сал аниқлик етишмади.

14. Ислом Тўхтахўжаев ўйин қоидасини бузди ва огоҳлантирилди. 

12. Зарбааа! Норчаевнинг чамаси 20 метрдан берган зарбасини Илёсов бартараф этди! Яхши зарба — чиройли сэйв! 

11. Шала ва унинг шериклари ўзаро паслашган ҳолда жарима майдончаси ичига ёриб киришга уринди, аммо ҳозирча ҳужум муваффақиятсиз якун топди. 

8. Аҳмадалиевнинг қанотдан ошириб берган тўпини Абдирахматов дарвоза яқинидан узоқлаштирди. 

6. Зарба! Ғиёсовнинг пасидан сўнг Санчес зарба йўллади. Яхши вазият эди, бироқ бу дарвозабонга қийинчилик туғдирмади. 

3. Зарба! Ҳимоячилар қайтарган тўп Шароф Муҳитдиновга келиб тушди. Тажрибали ярим ҳимоячининг зарбаси ўта ноаниқ чиқди. 

1. Учрашув бошланди! 

- Ўйин 16:30 да бошланади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+5   
26 окт 17:42:54
barselona7
Ҳали вақт бор. Охиригача умид қиламиз. Аммо ютқазиб қўйса Насақ иккинчи ўриндан ҳам қуруқ қолади. Тактикангга урай Рўзиқул ол майдондан Черанни бир киши кам ўйнаяпти жамоанг кўрмаяпсанми?
+4   
26 окт 15:50:13
Абдугаффор . N
Окмк га омад ёр булсин!
+3   
26 окт 16:04:27
Тўлқин Хайит
Ҳалол ўйин бўлсин зўри ютсин, зеро барака ҳалоликдадир. Чиройли ўйин тарафдоримиз.
+2   
26 окт 17:43:04
nasaf
Шу йилги Насафни трансферлари катта хато экан барчаси
+2   
26 окт 17:08:51
Шухрат Эргашев
FK Nasaf 2020 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Рузибойни ебан тишик варатарини кани куймайсанми варатага тешик варатарингни
Бунака фикларингни исмингни узгартириб ёзгин, барака топгур, Насаф деган исмингни урнига уз жамоанг исмини ёзгин.
+2   
26 окт 17:03:02
Шухрат Эргашев
Охирги вактларда куп Черанникини чайнаяпсизлар, Бердиев кечаги мураббий эмаску. Нима килишни узи билади, чемпионликни аввало у истайди.
+2   
26 окт 16:26:45
Azizjon
OLGA☆☆ AJDARLAR☆☆ OLGA SURQASH 70:75
+2   
26 окт 16:08:08
Isroiljon Qosimov
Футбол ажойиб ўйинда,ОКМК ютса ўзи ҳам Нефтчидек хурсанд бўлмаса керак.ОМАД ЖАМОАЛАРГА!!!
+2   
26 окт 16:00:28
Мирзохон
Ҳар икки жамоага омад! ҳечқиси кимни қоқилишини кутмайман, кучлиси ютаверсин, ҳалол футбол бўлсин. Шунчаки холис мухлис сифатида ўйинни кўраман.
+1   
26 окт 18:05:47
Leicester City
Nasaf darvozaboni oddiy vaziyatda xato qilyapti.
+1   
26 окт 18:03:54
Isroiljon Qosimov
Неъматовдан навбатдаги қовун,яхшиям гол бўлмади.Бу йилги НАСАФНИНГ ва Бердиевнинг ЭНГ катта хатоси Неъматовга ишониб дарвозабон олмагани.Айниқса,ОЧЛда каттиқ панд берди Абдувоҳид.
+1   
26 окт 18:03:01
Supper Liga
Abduvoxid deganini Termaga yaqinalshtirmaslik kerak. Bu sezon qilgan xatolarini boshqa varatalar faoliyati davomida xam qilmaydi
+1   
26 окт 17:57:10
Зоиржон Капаянги.
Бу ўйинни ОКМК мухлисларидан кўра Нефтчи мухлислари кўпроқ кузатаётган бўлса керак.
+1   
26 окт 17:12:40
Murodjon Fayzullaev
Шалани йуқот Ойбекни жойига уй Чоловични тушур
+1   
26 окт 16:57:53
barselona7
ОГМК яққол иккита вазиятдан уролмади. Рўзиқул Бердиевга бу огоҳлантириш қўнғироғи бўла олмайди шекилли. Ўзи майдонда бир киши кам ўйнаяпти (Черан сонда бор саноқда йўқ) яна ҳимоя суст Неъматов ҳам тўпни тўғри ОГМК футболчиларига қараб тепяпти.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика