UZ

Сўнгги янгиликлар

20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  2 19:48Европа клублари "Реал" ҳужумчисига қизиқмоқда  0 19:40Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 2:0 (матнли трансляция)  20 19:20Қозоғистон ва Озарбайжон аёллар терма жамоалари иштирокидаги ўртоқлик ўйинини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  0 18:55Ўзбекистон Кубоги финалида ишлайдиган ҳакамлар маълум  3 18:43"Реал" асосий футболчиси "Эл Класико" олдидан жароҳатидан тузалди  3 18:15"Барселона" асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди  0 17:43Ўзбекистон Кубоги финали чипталари қачон сотувга чиқади?  6 17:22Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида гапирди  2 17:04Ҳусниддин Нишонов операция қилинди  0 16:42Тимур Кападзе: "Ҳозир бор эътиборим терма жамоадаги фаолиятимга қаратилган"  9 16:20Тимур Кападзе "Навбаҳор"ни бошқарадими?  15 15:59Тер Штегеннинг хизматлари Премьер-лига клубларига таклиф қилинди  1 15:28Модрич жамоадошлари олдида қўшиқ куйламаслик учун ноодатий ечим топди  4 15:01Жароҳатланган футболчи ҳеч кимга керак эмасми? Машарипов қачон қайтади? Мутахассис Ислом Мусулмонов билан интервью   4

Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 2:0 (матнли трансляция) Янгиликлар

Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 2:0 (матнли трансляция)

Суперлига 26-туридан ўрин олган баҳс давом этмоқда.

Суперлига

26-тур

"Қизилқум" – "Динамо" 2:0 (LIVE)

Навоий. "Ёшлар" спорт мажмуаси. 19:00

Голлар: Ислом Кенжабоев 2', Жамбули Жигаури (Ислом Кенжабоев) 31'

Бош ҳакам: Абдурашид Худойберганов

Ёрдамчи ҳакамлар: Александр Сидоров, Дилшод Жуманиёзов

Захира ҳаками: Анвар Исмоилов

Назоратчи: Бахтиёр Намозов

VAR: Найим Қосимов

AVAR: Насибабону Тошмуҳаммедова

Комиссар: Шерзод Ражабов

"Қизилқум": 1.Санжар Қувватов, 4.Илҳом Ваҳобов, 8.Шаҳзод Раҳматуллаев, 9.Ислом Кенжабоев (17.Акмал Музаффаров, 70), 11.Жамбули Жигаури, 16.Асрор Ғафуров, 22.Шаҳзод Туропов, 23.Самандар Шукуриллаев, 70.Шоҳруз Норхонов, 77.Файзуллобек Жуманқўзиев, 88.Душан Мийич.

Захира: 30.Фарҳод Раҳматов, 6.Муродали Усмонов, 7.Даврон Анваров, 18.Фарҳод Бекмуратов, 19.Илҳом Кенжабоев, 33.Султон Раҳматов, 71.Асадбек Бахшиллоев, 79.Диёр Рахматиллоев.

"Динамо": 27.Эдем Неманов, 6.Жаҳонгир Ўрозов, 7.Ратиньо, 10.Анвар Ҳожимирзаев, 16.Ричард Фрайдей (25.Ойбек Ўрмонжонов, 46), 18.Олександр Кучеренко, 20.Жалолиддин Жумабоев, 21.Жаҳонгир Абдусаломов, 37.Фирдавс Абдураҳмонов (99.Улуғбек Ҳошимов, 46), 55.Дмитрий Плетнёв (88.Марко Станоевич, 46), 77.Маҳмуд Маҳамаджонов.

Захира: 13.Равшанбек Ягудин, 8.Санжар Қодирқулов, 11.Хислат Халилов, 12.Абдулаҳаджон Ҳошимов, 14.Баҳодир Насимов, 23.Беҳрузбек Облақулов.

Огоҳлантиришлар: Дмитрий Плетнёв (1), Ислом Кенжабоев (34), Анвар Ҳожимирзаев (38), Душан Мийич (43), Жаҳонгир Ўрозов (54).

САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ




70. "Қизилқум"да ўзгариш: Кенжабоев ўз ўрнини Музаффаровга бўшатиб берди. 

69. Зарбааа! Ҳошимовнинг бош билан йўллаган зарбаси сал ноаниқ кетди. 

67. Зарба! Ҳожимирзаев бир ҳимоячини алдаб, дарвозан пойлади, Қувватов ўз ўрнида! 

64. Ҳаволатиб узатилган кетма-кет тўплар навоийлик ҳимоячилар томонидан узоқлаштирилмоқда. 

59. Зарбааа! Марко Станоевич тўпни тўхтатмасдан дарвоза томон йўллашга уринди, аммо хавфли зарбага аниқлик етишмади.

56. Зарбааа! Раҳматуллаевнинг кучли зарбасини Неманов қайтаришга эришди! 

54. Ўрозов қанотдан олдинга борган Раҳматуллаевга нисбатан қоидани бузди ва огоҳлантирилди. 

49. Зарбааа! Станоевичнинг олисдан йўллаган зарбасини Қувватов дастлаб қўлидан чиқариб юборди, аммо кейин барибир ўзига бўйсундирди. 

46. Иккинчи тайм бошланди! 

46. "Динамо"да 3 та ўзгариш: Абдураҳмонов ўрнига Ҳошимов, Плетнёв ўрнига Станоевич, Фрайдей ўрнига Ўрмонжонов майдонга тушди.

Биринчи тайм ниҳоясига етди. Ҳозирча ҳисоб – 2:0. Танаффус! 

45+2. Зарбааа! Норхоновнинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди. 

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

43. Душан Мийич Абдураҳмоновни йиқитиб, тезкор қарши ҳужумни тўхтатиб қўйди ва сариқ карточка билан жазоланди. 

42. Ҳожимирзаев тўпга интилиш чоғида навоийликлар посбони Қувватовни бироз туртиб юборди. Бироқ ҳаммаси жойида, баҳс давом этади. 

38. Ҳожимирзаев Туроповнинг оёғига тепди ва огоҳлантирилди. 

37. Зарбааа! Фрайдейнинг кучли зарбасини Қувватов қайтарди! 

36. Мезбонлар қарши ҳужумларда жуда фаол ҳаракат қилмоқда.

34. Ислом Кенжабоев Маҳамаджоновга нисбатан қўпол ҳаракат қилгани учун сариқ карточка олди. 

33. Вадим Абрамов шогирдларидан фаолликни талаб қилиб, бақирмоқда. 

31. ГОЛ! Кенжабоев алдамчи ҳаракатларни амалга ошириб, Жигаурини қулай нуқтага олиб чиқди. Жамбули дарвозабон билан бирга-бир ҳолатда дарвозани ишғол қилди – 2:0!

29. Ҳожимирзаев Жуманқўзиевга нисбатан қўполлик ишлатди. 

28. Уууух! Кенжабоев деярли бирга-бир ҳолатга чиқиб бориб, дарвозани нишонга олмоқчи бўлди, бироқ Кучеренко сўнгги паллада зарба йўлига тўғаноқ чиқди. 

26. Зарбааа! Норхоновнинг яқин масофадан берган зарбасини Эдем Неманов бартараф этди! 

24. Плетнёвнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан сўнг тўп шерикларидан ўтиб кетиб қолди ва майдондан чиқиб кетди. 

20. Зарбалар бўйича кўрсаткич – 2 га 3, тўпга эгалик қилиш фоизи эса икки жамоада ҳам 50% ни кўрсатмоқда. 

17. Зарбааа! Жумабоевнинг кучли зарбасидан кейин тўп ҳам ҳимоячига тегди, ҳам уни дарвозабон тўсишга эришди! 

13. Учрашув кескин курашлар остида давом этмоқда. "Динамо" гол ўтказганидан сўнг омадини фақат олдиндан изламоқда. 

8. Уууух! Ричард Фрайдейнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси ўта хавфли, аммо ноаниқ кўриниш олди.

7. Кенжабоев Маҳамаджоновга нисбатан қўполлик ишлатди, ҳакам жарим белгилади. Футболчилар ўзаро тортишиб ҳам қолишди. 

2. ГОЛ! Ислом Кенжабоев олис масофадан белгиланган жарима зарбасини голга айлантирди! Суппер-пуппер гол! Тўп дарвоза тўққизлигига "михланди"!

1. Дмитрий Плетнёв Шоҳруз Норхоновга нисбатан қўпол ҳаракат қилди ва дарҳол огоҳлантирилди. 

1. Баҳс старт олди! 


 - Учрашув 19:00 да бошланади. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+3   
24 окт 19:37:39
Мирик с Бухары
Ўзи шу Ислом Кенжабоевнинг ўйинлари бошқача. МТЖда синаб кўриш керак шу болани!!!
+3   
24 окт 19:16:00
Адхамжон Низамов
Хакикатан супер ижро ва супер гол.МТЖ аъзолри хам шунка зарбаларни купрок бериш керак.Бири ухшамаса, кейингиси ухшаб колар.
+2   
24 окт 19:39:56
Shodi Odilov
Нефтчида осон рақиблар қолди дейишетганмиди?☝️
+2   
24 окт 19:34:25
Otabek Ravshanovich
Qizilqum sehrli damlama içib çiqqanmi???
+1   
24 окт 19:32:28
Ravshan Ruzikulov
Qizilqumga omad tilaymiz
+1   
24 окт 19:22:14
salom salom
10 ta golni javobini beradigan yil goli Qizilqum ijrosidan qoyiiiiiiiiillllllllllll
   
24 окт 20:27:32
Фарход
Бугун севимли Динамо Самарканд жамоасига нимадир етишмаяпти. Давай бошла Жон Динамо Жон. Кембек кутамиз Ди на мо
   
24 окт 20:14:46
Yodgor
Shodi Odilov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Нефтчида осон рақиблар қолди дейишетганмиди?☝️
Нефтчи динамо эмасда биродар
   
24 окт 20:01:12
Холмирзаев Комил
НАСАФНИ. 2 ТА УЙИНЧИСИ ГОЛ УРДИ НАСАФ БУЛАРНИ ЖУНАТВОРИБ КИМНИ ОЛГАНИНИ. ХАММА БИЛАДИ
   
24 окт 19:35:07
Saidjahon
Shakhruzz 7o1 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
1-0 bilan boshlandimi?
Эътибор бераётган булсез охирги уйинларни купи шунака 1-0 билан бошланяпти.
   
24 окт 19:08:17
Адхамжон Низамов
Кизилкумга омад.Олга.
   
24 окт 19:06:57
Shakhruzz 7o1
1-0 bilan boshlandimi?
   
24 окт 19:04:17
Фарход
Тан олиш керак СУПЕР ГОЛ булди, офарин
   
24 окт 18:49:35
Intermilano
Кизилкум олга, только победа
   
24 окт 18:42:30
Исрофил Муминов
Динамо Олга
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика