Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
23 окт 20:02
Янгиликлар


Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига
26-тур
"Хоразм" – "Пахтакор" 0:1 (ТУГАДИ)
Урганч. "Хоразм" спорт мажмуаси. 18:00
Бош ҳакам: Тўрабек Суюнов
Ёрдамчи ҳакамлар: Шавкат Раҳматов, Сардор Ҳакимов
Захира ҳаками: Севдиёр Хамрақулов
Назоратчи: Бахтиёр Тагаев
VAR: Достон Раҳмонов
AVAR: Александр Буров
Комиссар: Қудрат Мадраимов
Гол: Иброҳим Ибрагимов (Дилшод Саитов) 77, 0:1
"Хоразм": 39.Артём Потапов, 6.Аббос Отахонов, 8.Хазрат Турсунқулов, 9.Жасур Азимов (88.Аброр Хўсинов,46), 10.Муродбек Бобожонов (99.Шаҳром Самиев,46) 11.Ҳумоюнмирзо Иминов (22.Асадбек Саитхонов,79), 15.Владимир Бубанья, 18.Искандар Шайқулов, 27.Ихтиёр Тошпўлатов (79.Азиз Ахроров, 90), 77.Суннатулла Абдуллажонов (7.Темур Исмоилов, 62) 94.Рустам Абдуҳамидов.
Захира: 1.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 3.Равшан Султонов, 5.Дилшод Жўраев, 20.Данила Ежов,
"Пахтакор": 12.Владимир Назаров, 4.Заид Таҳсин, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 9.Иброҳим Ибрагимов, 15.Ҳожимат Эркинов, 17.Достонбек Ҳамдамов (0.Азизбек Турғунбоев,78), 18.Бобир Абдихолиқов ( 94.Брайан Риаскос,69) 21.Башар Ресан (20.Дилшод Абдуллаев, 90), 22.Умар Адҳамзода, 23.Абдурауф Бўриев, 77.Дилшод Саитов.
Захира: 19.Жонатан Луис, 2.Беҳруз Асқаров, 1 13.Ислом Анваров, 41.Фазлиддин Зуҳриддинов, 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 80.Беҳруз Ўктамов,
Огоҳлантириш: Жасур Азимов ("Хоразм") 6, Умар Адҳамзода ("Пахтакор") 45+1
Четлатиш: Шаҳром Самиев ("Хоразм") 89, Заид Таҳсин ("Пахтакор") 84
ЯНГИЛАШ
Учрашув якунланди.
90. Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди.
90. ЎЗГАРИШ. "Пахтакор", Ресан ўрнига Дилшод Абдуллаев, Ихтиёр Тошпўлатов ўрнига Азизжон Аҳроров тушди.
89. Қизиқарли ҳолат. "Хоразм" ҳужумчиси Шаҳром Самиевга қизил карточка кўрсатилди. Икки жамоадан биттадан футболчи четлатилди.
84. ЧЕТЛАТИШ. "Пахтакор" ҳимоячиси Заид Таҳсин рақибига нисбатан қўпол ўйнагани учун четлатилди. Ҳакам ВАРда вазиятни кўради. Хулосага шошилмаймиз.
79. ЎЗГАРИШ. "Хоразм", Ҳумоюнмирзо Иминов ўрнига Асадбек Саитхонов тушди.
78. ЎЗГАРИШ. "Пахтакор", Достон Ҳамдамов ўрнига Азизбек Турғунбоев тушди.
77. ГОЛ. Учрашувда ниҳоят ҳисоб очилди. Иброҳим Ибрагимов "Хоразм" дарвозасини ишғол қилди. Саитовнинг узатмасини қабул қилиб олган Ибрагимов аниқ зарба билан рақиб дарвозасига йўл топди.
71. ЗАРБА. Иминовнинг зарбаси хавфли чиқди.
69. ЎЗГАРИШ. "Пахтакор", Бобир Абдихолиқов ўрнига Брайан Риаскос тушди.
62. ЎЗГАРИШ. "Хоразм", Суннатилла Абдуллажоновнинг ўрнига Темур Исмаилов тушди.
60. ЗАРБА. Достонбек Ҳамдамовнинг боши билан йўллаган зарбаси хавфли лекин ноаниқ.
55. Ҳакам ўйинни тўхтатди ва давом эттирди. Кичик техник муаммо.
47. ЗАРБА. Хожимат Эркиновнинг пастки бурчакка берган зарбаси ноаниқ кетди.
46. ЎЗГАРИШ. "Хоразм", Жасур Азимов ўрнига Аброр Хўсинов, Мурод Бобожонов ўрнига Шаҳром Самиев тушди.
Иккинчи бўлим бошланди.
Танаффус!
45+2. ЗАРБА. "Хоразм"нинг ҳужуми кескин тус олди. Назаров вазият қаҳрамони.
45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.
42. ЗАРБА. Мезбонлардан жавоб ҳужуми. Бобожонов имкониятдан фойдалана олмади.
41. ЗАРБА. Хожимат Эркинов катта тезликда кириб бориб зарба берди. Потапов тўпга чиқиб келиб хавфни қайтарди.
38. ЗАРБА. Муродбек Бобожонов 2 нафар ҳимоячи қаршилигини енгиб зарба йўллади. "Пахтакор" дарвозабони Владимир Назаров тўпни қайтарди.
32. Ўйин давом этади. Бобир Абдихолиқов ўйиндан ташқари ҳолатда эди.
31. "Хоразм" дарвозасига пенальти белгиланиши мумкин.
21. ЗАРБА. Эркиновнинг кучли зарбасини Потапов қўллари билан уриб юборди.
18. ЗАРБА. Иминовнинг зарбасини Назаров қайтарди. Ўйин яхши темпда ўтмоқда.
13. ЗАРБА. Яна "Пахтакор"дан хавфли ҳужум. Бу сафар Достон Ҳамдамов зарба йўллади. Ноаниқ.
11. ЗАРБА. Бобир Абдихолиқов ўзига келган узатмани зарбага айлантирди. Хавфли аммо ноаниқ.
9. ЗАРБА. Иброҳим Ибрагимов жарима майдончаси ичида зарба йўллади. Потапов тўпни қайтарди. Ҳамдамовдан қулай узатма келган эди.
6. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Хоразм" ярим ҳимоячиси Жасур Азимов Иброҳим Ибрагимовга нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.
3. ЗАРБА. "Хоразм" "Пахтакор" дарвозаси томон ҳужум уюштирди. Абдуллажоновнинг зарбаси рекошет ҳосил қилиб майдон ташқарисига йўл олди.
- Ўйинга старт берилди.
- Жамоалар майдонга чиқиб келмоқда.
- Учрашув бошланишига барча нарса тайёр!
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар