UZ

Сўнгги янгиликлар

19:43"Тоттенхэм" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячиси учун 55 млн евро таклиф қилди  0 19:20"Ливерпуль"га керагидан ортиқ баҳо бериб юборишмаяптими? Слот жамоаси Англия чемпионлигини ҳимоя қилиши қийин бўлади  2 19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" (матнли трансляция)  15 18:41Жаҳон футболи афсоналари келадиган футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубоги учун чипталар бепул берилади  0 18:20ФИФА кунларида Ўзбекистон терма жамоаси қайси терма билан ўйнаши мумкин? Алишер Никимбаев версияси  8 18:03Суперлига. "Пахтакор" – "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  9 17:44Футзал бўйича Олий лига баҳсларига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди  0 17:23Игорь Шквирин билан Суперлига таҳлили — "Бунёдкор” замонавий, “Насаф” барқарор ўйин кўрсатмоқда. Чемпионатда яққол фаворит йўқ  5 17:05Ўзбекистон ва Россия афсоналари учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:49Суперлига. 19-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", ОКМК, "Андижон" ва "Хоразм"да йўқотишлар бор  0 16:24"Ньюкасл" А Сериядан Исакка ўринбосар топди  1 15:55"Ньюкасл" Исакни жаримага тортади  0 15:32"Футбол олами". "Нефтчи" - "Насаф"ни мағлуб этди, водий дербисида "Андижон" "Навбаҳор"га ютқазди  1 15:29"Динамо" дарвозасига белгиланмаган пенальти, "Сурхон"нинг ҳисобга олинмаган голи. Суперлиганинг 18-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  5 15:08Франк Рибери, Роберто Карлос, Каннаварро, Матерацци ва бошқалар Ўзбекистонга келмоқда   11

Суперлига. Ниҳоят, ОКМК нохуш анъанасига чек қўйди ва "Тошкент вилояти дербиси"да ғалаба қозонди Янгиликлар

Суперлига. Ниҳоят, ОКМК нохуш анъанасига чек қўйди ва "Тошкент вилояти дербиси"да ғалаба қозонди

Суперлига 10-тури доирасидаги ОКМК – "Металлург" учрашуви якунига етди.

Унда олмалиқликлар 1:0 ҳисобида зафар қучишди. Миржалол Қосимов шогирдлари бунгача бекободликларга қарши кечган сўнгги 4 та ўйинда мағлуб бўлишган эди.

Суперлига

10-тур

ОКМК

Азиз Холмуродов - 45'

Суперлига. 10-тур

31/05/2024, 19:30

0
:
1
Тугади

Металлург

45'
90'
40'  Азиз Холмуродов
45'  Азиз Холмуродов
45'  Хуршид Ғиёсов
46'  Иракли Рухадзе (Нодир Абдураззоқов)
46'  Муроджон Тошматов (Саидафзалхон Аҳроров)
71'  Арихиро Сентоку
75'  Азиз Холмуродов (Али Абдураҳмонов)
78'  Миржамол Қосимов (Гиорги Папава)
83'  Нодир Абдураззоқов
86'  Дилшод Аҳмадалиев (Элдор Бегимов)
55'  Шаҳзод Убайдуллаев (Бобан Жоржевич)
66'  Реза Яздандўст (Керим Палич)
73'  Бобан Жоржевич
85'  Далер Шарипов (Беҳруз Абдуллаев)
85'  Сардор Абдураимов (Сирожиддин Қўзиев)

ОКМК – "Металлург" 1:0 

31 май. Олмалиқ. ОКМК спорт мажмуаси. 19:30

Гол: Азиз Холмуродов (Хуршид Ғиёсов) 45'

Бош ҳакам: Аскер Нажафалиев

Қанот ҳакамлари: Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин

Захира ҳаками: Достон Раҳмонов

VAR: Абдурашид Худойберганов

AVAR: Ришат Нугманов

Назоратчи: Тимур Абдуллаев

Комиссар: Диёр Хотамқулов

ОКМК: 1.Валижон Раҳимов, 3.Сардор Раҳмонов, 4.Миржамол Қосимов (5.Гиорги Папава, 78), 7.Дилшод Аҳмадалиев (13.Элдор Бегимов, 86), 10.Хуршид Ғиёсов, 11.Мурод Тошматов (21.Саидафзалхон Ахроров, 46), 15.Ойбек Рустамов, 18.Азиз Холмуродов (27.Али Абдураҳмонов, 75), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 28.Арихиро Сентоку, 99.Иракли Рухадзе (77.Нодирбек Абдураззоқов, 46).

Захира: 35.Жавоҳир Илёсов, 6.Аваз Ўлмасалиев, 8.Бахтиёр Қосимов, 14.Азизбек Баҳромов.

"Металлург": 35.Раҳим Давронов, 5.Ризо Яздандўст (4.Керим Палич, 66), 7.Сардор Абдураимов (88.Сирожиддин Қўзиев, 85), 8.Искандар Шайкулов, 10.Шаҳзод Убайдуллаев (97.Бобан Жоржевич, 55), 11.Далер Шарипов (27.Беҳруз Абдуллаев, 85), 14.Аброр Тошқўзиев, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 24.Даврон Эргашев, 31.Марко Миличкович, 33.Иван Йосович.

Захира: 87.Акмал Ортиқов, 15.Аббос Отахонов, 19.Эргаш Исмоилов, 21.Ҳазрат Турсунқулов, 25.Шаҳзоджон Неъматжонов.

Огоҳлантиришлар: Азиз Холмуродов (40), Арихиро Сентоку (71), Бобан Жоржевич (73), Нодирбек Абдураззоқов (83).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! 

90+4. Раҳим Давроновнинг қўпол хатосидан сўнг Ойбек Рустамов бўш қолган дарвозани ишғол қилишга уриниб кўрди, ноаниқ. 

90. Иккинчи таймга 5 дақиқа қўшилди.

89. "Металлург" омадини ҳужумда излаш билан банд.

86. ОКМКда ўзгариш: Аҳмадалиев ўрнига Бегимов баҳсни тугатиб қўяди.

85. "Металлург"да 2 та алмаштириш: Шарипов ўрнига Абдуллаев, Абдураимов ўрнига Қўзиев туширилди. 

83. Шариповга нисбатан қоидани бузган Абдураззоқов сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

78. ОКМКда ўзгариш: Қосимов ўрнига Папава майдонга тушди. 

76. Зарба! Аброр Тошқўзиевнинг узатмасидан сўнг Ғофурбеков ўта кучсиз зарбага муаллифлик қилди. Раҳимов ўз ўрнида!

75. ОКМКда ўзгариш: Азиз Холмуродов ўрнига Али Абдураҳмонов ўйинга қўшилди.  

73. Бобан Жоржевич дарвозабонга нисбатан қўпол ҳаракат қилгани учун сариқ карточка олди.

71. Арихиро Сентоку очиқчасига қоидани бузгани учун огоҳлантирилди. 

67. Зарбаааа! Ғиёсовнинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Рустамовнинг зарбасидан сўнг эса тўп устунга тегиб, майдонни тарк этди.  

66. "Металлург"да ўзгариш: Яздандўст ўрнига Палич баҳсни давом эттиради. 

64. ОКМКдан навбатдаги хавфли ҳужум. Азиз Холмуродовнинг зарбасини Давронов қайтаришга эришди.  

61. Зарба! Жоржевичнинг зарбасидан кейин Раҳмонов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

59. Зарба! Хуршид Ғиёсовнинг қулай пасидан сўнг Азиз Холмуродов хафли зарба берди, дарвозабон тўпни қайтарди. 

55. "Металлург"да алмаштириш: Убайдуллаев ўрнига Жоржевич ўйинга қўшилди. 

55. ГОЛ! Хуршид Ғиёсов бирга-бир ҳолатда дарвозани ишғол этганди, бироқ ён ҳакам байроқчасини кўтарди.

50. Хуршид Ғиёсов қарши ҳужумга қочиб кетаётганида Ғофурбеков фоль ишлатиб, уни тўхтатиб қолди. 

47. Зарбааа! Хуршид Ғиёсов бироз ноқулай позициядан зарба йўллаб кўрди. Тўп дароза тўри ташқи томонига бориб урилди. 

46. ОКМКда 2 та ўзгариш: Тошматов ўрнига Ахроров, Рухадзе ўрнига Абдураззоқов туширилди. 

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Иккинчи бўлим бироз кечикиб бошланади. Бош ҳакам йиртилган дарвоза тўрини тўғрилашни буюрди. 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 1:0. Танаффус!

45+4. Убайдуллаев Тошматовга нисбатан қўпол ҳаракат қилди. 

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

45. ГОЛ! Хуршид Ғиёсовнинг қулай пасидан сўнг Азиз Холмуродов деярли бўш қолган дарвозага йўл топиб, ҳисобни очди – 1:0!

40. Азиз Холмуродов қоидани бузгани учун огоҳлантирилди. 

34. Тўхтахўжаев ҳаводаги курашда Шарипов билан тўқнашиб кетди. 

29. Баҳс тенг курашлар остида давом этмоқда. Мухлислар севимли жамоаларини олдинга бошлашмоқда. 

24. Рустамов Шариповга нисбатан қоидани бузди. Тошқўзиевнинг узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

21. ОКМКда бурчак зарбаси. Қосимовнинг узатмасини Давронов мушти билан уриб юборди.

18. Сардор Абдураимов зарба бериши мумкин эди, бироқ у шерикларини кутиб қолиб, вазиятни йўққа чиқарди.

14. Зарба! Иван Йосович узоқ масофадан дарвозани пойлади, аммо тўп дарвоза эмас, трибуна сари йўл олди. 

11. Қандай вазият! Арихиронинг қанотдан ёриб кириб, зарба берди, аммо тўп ноаниқ кўриниш олди, сал қолса Рухадзе тўпни дарвозага тўғрилаб қўйиши мумкин эди...

10. Уууух! Далер Шарипов бирга-бир ҳолатга чиқиб бориб, ноаниқ зарбага муаллифлик қилгани билан эсда қолди. Бу вазият офсайд сифатида баҳоланди. 

8. Миржамол Қосимовга жуда кучли пас берилди, у тўпни тўхтатишнинг уддасидан чиқолмади. 

6. Зарба! Яздандўстнинг бош билан берган зарбаси анча ноаниқ кетди. 

5. "Металлург" кетма-кет бурчак зарбаларини амалга оширмоқда, аммо ҳозирча бундан наф чиқмаяпти. 

1. Ислом Тўхтахўжаев илк дақиқалардаёқ Далер Шариповга нисбатан қўполлик ишлатди. Жабрдийда бироз ётиб, кейин ўрнидан турди.

1. Ўйин бошланди! 

- Учрашув 19:30 да старт олади. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика