

Суперлига
6-тур
“Машъал” — “Бунёдкор” 0:1
Ғузор. “Марказий” стадиони. 18:00
Гол: Матия Кривокапич пенальти 90+1’
Бош ҳакам: Темур Тўхтасинов
Ëрдамчи ҳакамлар: Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов
Захира ҳаками: Жаҳонгир Норалиев
VAR: Рустам Чориев
AVAR: Амал Султонов
Назоратчи: Олег Дачев
Комиссар: Самандар Ибрагимов
"Машъал": 35.Достонбек Тўхтабоев, 2.Зафар Акрамов (4.Асадбек Хабибуллаев, 74), 7.Влатко Стояновски (97.Августин Чиди Квем, 66), 10.Ҳумоюн Муртозаев, 14.Абдул Рашид Абубакар (5.Самандар Очилов, 66), 15.Муҳаммадали Алиқулов, 18.Илҳомжон Абдиғаниев (13.Нуриддин Нуридинов, 74), 22.Нуржаҳон Музаффаров, 34.Шаҳбоз Жўраев, 37.Шерзод Файзиев, 45.Суҳробжон Пармонқулов (28.Эргаш Исмоилов, 88).
Захира: 1.Азамат Сойибов, 66.Диёрбек Маматалиев, 69.Роман Ходжиев, 99.Рафаэль Аягва.
"Бунёдкор": 16.Федерико Ботти, 4.Нажмиддин Нормуродов, 6.Бобурбек Йўлдошев, 11.Сардор Абдунабиев (47.Садриддин Ҳасанов, 74), 15.Марко Бугарин, 21.Носиржон Абдусаломов (9.Матия Кривокапич, 59), 23.Асадбек Раҳимжонов, 27.Ислом Анваров (17.Музаффар Олижонов, 59), 28.Самандаржон Мавлонқулов (10.АмирТўрақулов, 80), 66.Азизбек Тўлқинбеков, 77.Билолхон Тошмирзаев.
Захира: 1.Абдумавлон Абдужалилов, 3.Сардор Раҳмонов, 8.Дмитрий Плетнёв, 13.Муҳаммад Ҳакимов, 88.Миркамол Аннаматов.
Огоҳлантиришлар: Абдул Рашид Абубакар (34), Зафар Акрамов (62).
Четлатиш: Ҳумоюн Муртозаев (67).
УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!
90+1. ГОЛ! Матия Кривокапич пенальтидан тўп киритиб, ҳисобни очди — 0:1! ⚽️
90. Иккинчи таймга 4 дақиқа қўшиб берилди.
90. Шерзод Файзиев тўпни қўли билан ўйнагани боис пенальти белгиланди. ❗️
88. “Машъал”да алмаштириш: Пармонқулов ўрнига Исмоилов туширилди.
84. Кривокапич жарима майдончаси ичида ётибди, у Нормуродовнинг пасидан сўнг ҳимоячи билан тўқнашиб кетганди.
80. “Бунёдкор”да ўзгариш: Мавлонқулов ўрнига Тўрақулов баҳсни давом эттиради.
74. “Бунёдкор”да ўзгариш: Абдунабиев ўрнига Ҳасанов ўйинга қўшилди.
74. “Машъал”да 2 та алмаштириш: Абдиғаниев ўрнига Нуриддинов, Акрамов ўрнига Хабибуллаев майдонга тушди.
71. “Бунёдкор” бир киши кўп бўлиб босим уюштиришда давом этмоқда.
67. Муртозаев жаҳл устида Бугаринни туртгани учун майдондан четлатилди. 🟥
66. “Машъал”да 2 та алмаштириш: Абубакар ўрнига Очилов, Стояновски ўрнига Квем майдонга тушди.
62. Акрамов катта тезликда қарши ҳужумга қочиб кетаётган Олижоновни йиқитди ва огоҳлантирилди.
59. “Бунёдкор”да 2 та ўзгариш: Абдусаломов, Анваров ўрнига Кривокапич, Олимжонов туширилди.
58. Ууух! Шаҳбоз Жўраевнинг ўта кучли зарбасидан кейин тўп тўсинга тегиб майдонни тарк этди.
56. Зарба! Ислом Анваров олисдан зарба бериб кўрди, аммо шундан кейин оёқларининг томири тортишиб қолди, унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
52. Зарбааа! Муртозаевнинг қулай пасидан сўнг Стояновски дарвозани пойлашга ҳаракат қилди, бироқ Нормуродов тўп йўлига ғов бўлди.
51. Зарба! Илҳомжон Абдиғаниевнинг узоқдан йўллаган зарбаси мўлжалга аниқ бормади.
50. Раҳимжонов ҳужум томон ошиқаётган Акрамовни йиқитишга мажбур бўлди.
46. Иккинчи тайм бошланди!
Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб очилмади. Танаффус!
45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди.
41. Зарба! Илҳомжон Абдиғаниевнинг жаримадан йўллаган зарбаси аниқ, бироқ дарвозабон учун хавфсиз чиқди.
40. Тўлқинбеков Траорега нисбатан қўпол ўйин намойиш этди.
34. Абдул Рашид Абубакар тўпга интилиш чоғида Анваровга нисбатан қўпол ҳаракат қилди ва сариқ карточка олди. 🟨
30. Тўпга эгалик қилиш бўйича кўрсаткич: 44% – 56%. Устунлик меҳмонлар томонида.
28. Жамоаларнинг ишланмалари ҳозирча фойда бермаяпти, эҳтимол, бунинг боиси майдон сувга тўлалиги билан боғлиқдир. Тўпнинг майдонда юриши анча қийин кечмоқда.
24. Ууух! Раҳимжоновнинг зарбасини Тўхтабоев қайтарди, қайтган тўпни Абдунабиев дарвозага йўналтиришга уринди, бироқ бу уриниш анча ноаниқ чиқди. 💥
22. Зафар Акрамовнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан кейин Ботти тўпга эга чиқди.
16. Мавлонқулов ҳаводаги курашда бироз жабр чекди. Ҳакам ўйинчининг ҳолидан хабар олди.
12. Зарбааа! Муртозаевнинг кучли зарбасига сал аниқлик етишмади, тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.
10. Зарбаа! Нормуродовнинг узатмасидан сўнг Абдусаломов бош билан зарба берди, ноаниқ.
8. Учрашув тенг курашлар остида кечмоқда.
2. Зарба! Стояновскининг олисдан ерлатиб берган зарбаси ёмғир ҳисобига анча кусчиз кўринди.
1. Баҳс бошланди!



