Суперлига. "Локомотив" "Хоразм" билан дуранг ўйнади

Narzulla Saydullayev
7 апр 2026, 18:55
Суперлига 6-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Хоразм" учрашуви бўлиб ўтди.

Суперлига, 6-тур

“Локомотив” — “Хоразм” 1:1

7 апрель. Тошкент. “Олимпия” стадиони. 17:00

Ҳакамлар: Равшан Абдувоҳидов, Шоҳнур Йўлдошев, Сардор Умирзақов, Санжар Назаров

VAR: Илгиз Танташев

AVAR: Кристина Середа

Назоратчи: Бахтиёр Намозов

Комиссар: Шерзод Ражабов.

Голлар: Янис Лери 66, - 0:1 (Элзио Лоҳан). Темурхўжа Абдухолиқов 81, - 1:1 (Суҳроб Нуруллоев).

🚂 "Локомотив": 1.Алексей Козлов, 5.Анзур Исмоилов (7.Қувончбек Абраев, 85), 8.Билол Туплиев (61.Нурлан Ибраимов, 65), 9.Суҳроб Нуруллоев (10.Шодиёр Шодибоев, 85), 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 14.Николай Иванов, 15.Александар Шушняр, 18.Олександр Кучеренко, 22.Суннатилла Поёнов (33.Олег Зотеев, 65), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 70.Муҳаммадали Реимов (99.Муҳриддин Зоиров, 76).

Захира: 16.Данил Бакланов, 21.Илья Йеличич, 45.Йован Нишич, 88.Исломбек Баратов.

🐴 "Хоразм": 33.Никола Стошич, 5.Аббос Отахонов, 13.Элзио Лоҳан, 15.Диёр Ортиқбоев (11.Данила Ежов, 78), 22.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 25.Матия Ром, 55.Азизбек Пирмуҳаммадов, 79.Азизжон Ахроров (7.Темур Исмаилов, 63), 94.Рустам Абдуҳамидов (17.Даниил Нугманов, 78), 96.Рафаэль Сабино (8.Нодир Абдухолиқов, 32), 97.Бубакар Траоре (10.Янис Лери, 63).

Захира: 1.Машҳур Муҳаммадов, 3.Равшанбек Султанов, 6.Шоҳжаҳон Султонмуродов, 88.Аброр Хўсинов.

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


90+7. Ўйин тугади. “Локомотив“ - “Хоразм“ 1:1.

90+5. УХХХ! Зотеевнинг чап қанотдан узатган тўпи "Хоразм" ҳимоячисининг қўлиг теккандек кўринди. Бош ҳакам VAR ни тинглади ва пенальтига асос йўқлигини кўрсатди. Ўйин давом этади

90. Учрашувга 6 дақиқа қўшилди

90. Зарба! Нурлан Ибраимовнинг жарима майдони ташқарисидан йўллган зарбасини Стошич қайтарди

85. Ўзгариш. “Локомотив“. Исмоилов ва Нуруллоев ўрнига Абраев ва Шодибоев тушди

81. ГОЛ! ТЕМУРХЎЖА АБДУХОЛИҚОВ! Нуруллоевнинг тўп узатишидан кейин Темурхўжа гол урди - 1:1.

78. Ўзгаришлар. “Хоразм“. Ортиқбоев ва Абдуҳамидов ўрнига Ежов ва Нугуманов тушди

76. Ўзгариш. “Локомотив“. Реимов ўрнига Зоиров тушди

66. ГОЛ! ЯНИС ЛЕРИ! Майдон марказида Ортиқбоев тўпни рақибдан олиб қўйди ва Абдуҳамидовга узатди, Рустамнинг узатмасидан кейин Лери гол урди - 0:1.

65. Ўзгаришлар. “Локомотив“. Туплиев ва Поёнов ўрнига Ибраимов ва Зотеев тушди

63. Ўзгаришлар. "Хоразм". Аҳроров ва Траоре ўрнига Исмоилов ва Лери тушди

57. ЗАРБА! Туплиев-Поёнов-Абдухолиқов комбинациясини Туплиев зарба билан тугади, ноаниқ

51. Хавфли вазият! “Хоразм“дан ҳужум, Абдуҳмидовнинг узатган тўпини Аҳроров дарвозага йўллашга уринди, ўхшамади

48. УХХХ! Козлов ҳозир сал қолса ўз дарвозасига гол олиб келиши мумкин эди, Бубакар Траоре гол уриши мумкин эди!

46. Иккинчи тайм бошланди

45+1. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 0:0

45+1. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди

45. Зарба! Нуруллоевнинг зарбаси ўхшамади, ноаниқ

40. Зарба! Темурхўжанинг жарима майдони ташқарисидан тепган тўпи ноаниқ кетди

39. ЗАРБА! Ивановнинг узоқдан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди!

38. “Хоразм“да бурчак тўпи, Абдухолиқовнинг узатмасини Абдухолиқов қайтарди 😁

35. Хавфли вазият! Реимовнинг тўп узатишидан кейин Поёнов зарба бера олмади, Ҳамиджонов бу вазиятда жамоани қутқарди!

33. Зарба! Реимовнинг тўп узатишидан кейин Туплиев жарима майдони ичидан зарба берди, тўп ҳимоячига тегиб қайтди

32. Мажбурий ўзгариш. “Хоразм“. Сабино ўрнига Абдухолиқов

28. Рафаэль Сабинога шифокорлар ёрдам кўрсатишди, ўйин давом этди

24. УХХХ! Туплиевдан тўп узатиш, Нуруллоев тўпни дарвозабон устидан ташлаб қўйди, аммо ноаниқ

23. ҚАНДАЙ ВАЗИЯТ! Азизжон Аҳроров бирга бир вазиятга чиқиб кетди, аммо зарба беришни чўзиб юборди ва Кучеренко тўпни олиб қўйди. 🤷‍♂️

16. Зарба! Ивановнинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб майдонни тарк этди

12. УХХХ! Яна хавфли вазият! Пирмуҳаммадовнинг чап қанотдан узатган тўпини Аҳроров дарвозага зарба берди, ноаниқ! ❌

3. УХХХ! Хавфли вазият! Чап қанотдан Абдуҳамидов олдинга ўтиб тўпни шеригига узатди, Бубакар Траоре тўпга ета олмади! 🔥

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: Championat.asia