

Суперлига
16-тур
“Локомотив” – “Динамо” 2:1
Тошкент. "Локомотив" стадиони. 19:30
Бош ҳакам: Найим Қосимов
Ёрдамчи ҳакамлар: Фарход Усмонов, Элнур Дониёров
Захира ҳаками: Алишер Абдувоҳидов
VAR: Ғайрат Жўраев
AVAR: Максим Нехочин
Назоратчи: Бахтиёр Намозов
Комиссар: Шерзод Ражабов
Голлар: 0:1 – 7, Жалолиддин Жумабоев (Тигран Аванесян); 1:1 – 29, Диёржон Туропов (Суҳроб Нуруллоев); 2:1 – 34, Темурхўжа Абдухолиқов (Суҳроб Нуруллоев)
"Локомотив": 12.Никита Шевченко, 9.Суҳроб Нуруллоев (8.Билол Туплиев, 71), 10.Шодиёр Шодибоев (7.Қувончбек Абраев, 72), 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 15.Александр Шушняр (26.Абдуллоҳ Йўлдошев, 60), 17.Сардор Мирзаев (14.Николай Иванов, 80), 18.Александр Кучеренко, 23.Диёржон Туропов (70.Муҳаммадали Реимов, 71), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Олег Зотеев, 45.Йован Нишич.
Захира: 16.Данил Бакланов, 22.Суннатилла Поёнов, 61.Нурлан Ибраимов, 99.Жасур Яхшибоев.
"Динамо": 1.Эдем Неманов, 3.Михаил Штефан, 7.Санжар Қодирқулов, 15.Расул Йўлдошев (21.Жаҳонгир Абдусаломов, 72), 19.Тигран Аванесян, 20.Жалолиддин Жумабоев, 25.Ойбек Ўрмонжонов (4.Нурилло Тўхтасинов, 57), 26.Марко Станоевич (2.Артём Радаев, 57), 30.Харис Хайдаревич (24.Акбар Худойбердиев, 57), 37.Фирдавс Абдураҳмонов, 77.Беҳрузбек Облақулов (14.Баҳодир Насимов, 79).
Захира: 71.Сарвар Каримов, 17.Салим Мустафоев, 18.Рауль Жепаров, 22.Улуғбек Абдуллаев.
🏁 90+6' Ўйин якунланди! Бош ҳакамнинг якуний хуштаги чалинди ва учрашув ўз ниҳоясига етди. "Локомотив" ўз майдонида "Динамо" жамоасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, муҳим ғалабани қўлга киритди.
90+1' Нурилло Тўхтасинов жарима зарбасидан узатилган тўпни дарвоза томон йўллади, бироқ унинг зарбаси ўта ноаниқ чиқди.
90' Иккинчи бўлимнинг асосий вақти тугади. Бош ҳакам томонидан бўлимга 6 дақиқа вақт қўшиб берилди.
85' "Динамо" футболчисининг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини Никита Шевченко қийинчиликсиз эгаллаб олди.
🔄 80' "Локомотив" таркибида навбатдаги ўзгариш: Сардор Мирзаев майдонни тарк этди, унинг ўрнига Николай Иванов ўйинга қўшилди.
🔄 79' "Динамо" таркибида сўнгги ўзгариш: Беҳрузбек Облақулов ўрнига Баҳодир Насимов ўйинга қўшилди.
🔄 72' "Динамо" таркибида навбатдаги ўзгариш: Расул Йўлдошев ўрнига Жаҳонгир Абдусаломов майдонга тушди.
🔄 71' "Локомотив" таркибида бир йўла учта ўзгариш амалга оширилди: Диёржон Туропов, Суҳроб Нуруллоев ва Шодиёр Шодибоев майдонни тарк этишди. Уларнинг ўрнига Муҳаммадали Реимов, Билол Туплиев ҳамда Қувончбек Абраев майдонга тушишди.
❌ 66' ГОЛ ИНООБАТГА ОЛИНМАДИ! VAR текширувидан сўнг бош ҳакам голни бекор қилди. Расул Йўлдошев тўпни қабул қилиб олишда қўл билан ўйнагани аниқланди. Ҳисоб ўзгаришсиз қолмоқда – 2:1.
⚽ 61' ГОЛ! "Динамо" ҳисобни тенглаштирмоқда! Беҳрузбек Облақулов томонидан бурчакдан оширилган тўпни Никита Шевченко муштлари билан уриб юборди. Жарима майдони ичидаги курашда Расул Йўлдошев Йован Нишични ортда қолдириб, тўпни Нурилло Тўхтасиновга етказди. Тўхтасинов чап оёқда аниқ зарба йўллаб, олис бурчакни нишонга олди – 2:2.
🖥️ Вазиятга VAR аралашмоқда, бош ҳакам гол қоида бузилишсиз урилганини текширмоқда.
59' "Динамо" ҳужумчиси Беҳрузбек Облақулов чап қанотдан зарба йўллади. "Локомотив" дарвозабони Никита Шевченко тўпни қийинчиликсиз эгаллаб олди.
🔄 57' "Динамо" таркибида бир йўла учта ўзгариш амалга оширилди: Марко Станоевич, Харис Хайдаревич ва Ойбек Ўрмонжонов майдонни тарк этишди. Уларнинг ўрнига Артём Радаев, Акбар Худойбердиев ҳамда Нурилло Тўхтасинов ўйинга қўшилишди.
53' Беҳрузбек Облақулов чап қанотдан жарима майдони ичига ёриб кирди, аммо марказда турган шеригига узатган тўпи жуда ноаниқ чиқди.
🔄 50' "Локомотив" таркибида мажбурий ўзгариш: Александр Шушняр майдонни тарк этди, унинг ўрнига Абдуллоҳ Йўлдошев ўйинга қўшилди.
46' Иккинчи бўлим бошланди. Тўпни ўйинга "Динамо" футболчилари киритиб беришди.
⏸️ 45+3' Биринчи бўлим якунланди! Бош ҳакам хуштагини чалиб, жамоаларни танаффусга таклиф этди. Биринчи бўлимдан сўнг ҳисоб – 2:1, "Локомотив" олдинда.
45' Биринчи бўлимнинг асосий вақти тугади. Бош ҳакам томонидан 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
41' Шодиёр Шодибоев ва Тигран Аванесян ўртасидаги тўқнашувдан сўнг майдонда кичик майда жанжал юзага келди. Бош ҳакам футболчиларни тинчлантирди ва ўйинни давом эттирди.
⚽ 34' ГОЛ! "Локомотив" ҳисобда олдинга чиқиб олмоқда! Мезбонларнинг ўз ҳимоя чизиғидан бошланган ҳужуми самарали якунланди. Суҳроб Нуруллоев майдон марказидан нозик кесма узатма билан Темурхўжа Абдухолиқовга имконият яратди. Жарима майдони ичига ёриб кирган Абдухолиқов дарвозанинг олис бурчагини аниқ нишонга олди – 2:1.
⚽ 29' ГОЛ! "Локомотив" ҳисобни тенглаштирмоқда! Чап қанотдан бошланган ҳужумда Александр Шушняр узун узатма билан Суҳроб Нуруллоевни олдинга чорлади. Нуруллоев тўпни жарима майдони ичида қабул қилиб, Диёржон Туроповга узатди. Туропов тўпни ўзига тўғрилаб олгач, пенальти нуқтаси атрофидан рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди – 1:1.
⚠️ 20' ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Беҳрузбек Облақулов рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди. Бироқ Никита Шевченко ўз вақтида олдинга чиқиб, тўпни қийинчилик билан эгаллаб олди.
17' "Динамо" яримҳимоячиси Марко Станоевич олис масофадан зарба берди, тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.
⚠️ 12' ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! "Локомотив" аъзоси Суҳроб Нуруллоев жарима майдони ичидан кучли зарба йўллади. "Динамо" дарвозабони Эдем Неманов ишончли ҳаракат қилиб, тўпни қайтариб юборди.
⚽ 7' ГОЛ! "Динамо" ҳисобни очмоқда! Жалолиддин Жумабоевнинг узоқ масофадан йўллаган ерлатиб зарбасидан сўнг Никита Шевченко тўпни эгаллашда қўпол хатога йўл қўйди ва тўп дарвоза тўридан жой олди – 0:1.
⚠️ 6' ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! "Локомотив" чап қанотдан хавфли ҳужум ташкил этди. Шодиёр Шодибоев жарима майдони ичидан зарба йўллади, бироқ тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди. Корнер.
1' Ўйинга старт берилди. Учрашувни мезбонлар майдон марказидан тўпни ўйинга киритиб бошлаб беришди.
Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Локомотив" аъзолари қизил, "Динамо" футболчилари эса кўк рангли либосларда ҳаракат қилишади.



