Суперлига. "Динамо" ўз уйида камбэк эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этди

Narzulla Saydullayev
8 апр 2026, 22:10
Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Динамо" - "Сўғдиёна" учрашуви бўлиб ўтди.

“Динамо” — “Сўғдиёна” 2:1  

08 апрель 2026 йил. Самарқанд, "Динамо" стадиони. 20:15

Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Ҳусан Худойбердиев, Даниил Яценко, Нурбек Шералиев

VAR: Фирдавс Норсафаров

AVAR: Элнур Дониёров

Назоратчи: Рустам Бобомуродов

Комиссар: Жалолхон Иноғомхўжаев.

Голлар: Ислом Қобилов 51, - 0:1 (Люпчо Дориев). Анваржон Ҳожимирзаев 76, - 1:1. Фирдавс Абдураҳмонов 78, - 2:1 (Ҳислат Ҳалилов). 

"Динамо": 1.Эдем Неманов, 4.Нурилло Тўхтасинов, 5.Маҳамад Дембеле, 6.Жаҳонгир Ўрозов, 7.Санжар Қодирқулов, 10.Анваржон Ҳожимирзаев, 21.Жаҳонгир Абдусаломов (11.Ҳислат Ҳалилов, 73), 22.Улуғбек Абдуллаев (20.Жалолиддин Жумабоев, 46), 44.Кинсли Сарфо (8.Азизбек Амонов, 46), 97.Тил Мавретич (16.Драмане Салоу, 66), 99.Улуғбек Ҳошимов (37.Фирдавс Абдураҳмонов, 46).

Захира: 13.Равшанбек Ягудин, 17.Салим Мустафоев, 19.Мауро Брасил, 77.Беҳрузбек Облақулов.

"Сўғдиёна": 1.Шоҳруҳ Исоқов, 2.Зоир Жўрабоев, 3.Ислом Қобилов, 4.Отабек Аҳадов (29.Амирбек Саидов, 84), 7.Александр Больевич (77.Ойбек Нурматов, 53), 8.Суҳроб Иззатов (70.Жасур Жалолиддинов, 84), 9.Фейсал Мулич, 10.Жавоҳир Қаҳрамонов (11.Отабек Жўрақўзиев, 53), 13.Филип Иванович, 14.Люпчо Дориев, 32.Нодиржон Сойибов.

Захира: 74.Байрам Нажафалиев, 17.Оллаберган Каримов, 21.Тоҳирбек Тўхтасинов, 22.Абдулазизхон Абдурашидов, 42.Сардорбек Эркинов, .

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

90+5. Ўйин тугади. “Динамо“ - “Сўғдиёна“ 2:1.

90. Учрашувга 5 дақиқа қўшилди 

82. Зарба! Ҳалиловнинг зарбаси ҳимоячига тегиб дарвозага борди, Исоқов ўз ўрнида

78. ГОЛ! ФИРДАВС АБДУРАҲМОНОВ! Салоунинг узатмаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди, Ҳалиловнинг тўп узатишидан кейин Абдураҳмонов гол урди - 2:1. 

76. ГОЛ! АНВАРЖОН ҲОЖИМИРЗАЕВ! Амоновнинг зарбаси ҳимоячига тегиб Ҳожимирзаевга борди, унинг биринчи зарбасидан кейин Исоқов тўпни қайтарди, кейинги зарбадан кейин Ҳожимирзаев барибир гол урди - 1:1. 

73. Ўзгариш. “Динамо“. Абдусаломов ўрнига Ҳалилов тушди 

68. ЗАРБА! Қобиловнинг зарбаси йўлига Дембеле тўғаноқ бўлди

66. Ўзгариш. “Динамо“. Мавретич ўрнига Салоу майдонга тушди

61. ГОЛ! ИСЛОМ ҚОБИЛОВ! Дориевнинг узатмасини Қобилов бир ҳаракат билан дарвозага тўғрилаб қўйди - 0:1. 

58. ЗАРБА! Жумабоевдан кучли зарба... Дарвозабон бир амаллаб тўпни эгаллаб олди

53. Ўзгаришлар. "Сўғдиёна". Қаҳрамонов ва Больевич ўрнига Жўрақўзиев ва Нурматов тушди

46. Иккинчи тайм бошланди 

46. Ўзгаришлар. “Динамо“. Ҳошимов, Абдуллаев ва Сарфо ўрнига Абдураҳмонов, Жумабоев ва Амонов тушди 

45+2. Биринчи бўлим тугади, ҳозирча 0:0. Танаффус

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди 

45. ЗАРБА! Больевичнинг зарбаси дарвоза тўрига ташқи томондан тегди

41. ЗАРБА! Қодирқуловнинг зарбасидан кейин Исоқов тўпни ушлаб олди 

39. Ҳожимирзаевнинг узатмасини Ҳошимов боши билан дарвозага йўллади, Исоқов ўз ўрнида 

36. Анваржон дарвозабон олдинга чиқиб кетганини кўриб зарба йўллади, аммо ҳимоячилар тўпни қайтариб қолишди

33. Тўхтасинов ва Абдусаломовнинг ўзаро хатосидан кейин Дориев қарши ҳужумга ўтди, аммо Ўрозов вазиятни бартараф этди

23. Хавфли вазият. Ҳожимирзаевнинг чап қанотдан узатган тўпини Исоқов эгаллаб олди 

14. Тўхтасинов чап қанотда бугун Азизбек Амоновнинг нуқтасида ҳаракат қилмоқда. Унинг икки узатмаси ҳам хавфли вазиятга сабаб бўлди

13. Зарба! Больевичнинг бурчакдан оширган тўпини Мулич боши билан йўллади, ноаниқ 

10. ЗАРБА! Больевичнинг жаримадан узатган тўпини Иванович боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ! 

7. ЗАРБА! Дастлаб Ҳошимов, сўнг Абдуллаевнинг зарбаси ноаниқ чиқди

3. “Динамо“дан дастлабки ҳужум - Тўхтасинов - Абдусаломов комбинациясидан кейин Ҳошимовнинг зарбаси ноаниқ чиқди

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

-Учрашув соат 20:15да бошланади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia