

"Яқин орада бугунгидек ҳужумкор, томошабоп, чиройли ўйин кўрмагандим. Суперлига айнан мана шундай чиройли, ҳужумкор ва томошабоп ўйинлар билан мухлисларни тортади. Йигитлар, бу – футбол, мағлубиятга қарамай, «Динамо»нинг майдондаги ҳақиқий мардонавор ўйини, кураш учун сизга, мураббийларга раҳмат!
Ҳали кубок финалида учрашамизми? Зўр ўйин бўларди. Мана шундай мардонавор, ҳужумкор ўйин учун сизларга яна бир марта раҳмат!" - деди "Пахтакор" клуби раиси.



