UZ

Сўнгги янгиликлар

20:20Мирко Йеличич: "90 дақиқа мобайнида ҳужумда ўйнаб, иккита голни стандартдан ўтказиб юбориш... Бу ҳақда гапириш қийин"  0 19:59БАА Про лигаси. Шукуров ва Мозговой жамоаси йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 19:39Постекоглу АПЛ тарихида энг тез истеъфога чиқарилган мураббий бўлди  0 19:35Суперлига. "Динамо" – "Бухоро" 0:1 (матнли трансляция)  11 19:00Суперлига. "Бунёдкор" 9 йилдан сўнг Наманганда "Навбаҳор"дан устун келди  41 18:49АПЛ клубида истеъфо юз берди  3 18:24АПЛ. "Челси" сафарда йирик ғалабага эришди  2 18:08Ла Лига. "Барселона" - "Жирона". Бошланғич таркиблар маълум  14 17:50АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон". Ҳусанов қайдномага киритилмади  4 17:11Пролига. "Локомотив" "ФарДУ" билан ўйинда очко йўқотди  2 15:27Дарвозаларга 7 та гол урилган йилнинг энг яхши тўқнашуви "Андижон" - "Шўртан" учрашувидан галерея  6 15:05Суперлига. "Сурхон" 7 ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти — Термиз клубида руҳий "инқироз"  4 14:44Про лига. "Локомотив" - "ФарДУ". Таркиблар маълум  1 14:35Роберто Манчини “Манчестер Юнайтед”ни бошқариши мумкин  4 14:10Гвардиола фаолиятида қачон танаффус қилишини айтди  1

Суперлига. "Динамо" – "Бухоро" 0:1 (матнли трансляция) Янгиликлар

Суперлига. "Динамо" – "Бухоро" 0:1 (матнли трансляция)

Суперлига 25-туридан жой олган "Динамо" – "Бухоро" учрашуви давом этмоқда.

Суперлига

25-тур

"Динамо" – "Бухоро" 0:1 (LIVE)

Самарқанд. "Динамо" стадиони. 19:15

Гол: Тома Табатадзе 20'

Бош ҳакам: Равшан Абдувоҳидов

Ёрдамчи ҳакамлар: Руслан Серазитдинов, Бахтиёрхўжа Шавкатов

Захира ҳаками: Азиз Жуманов

Назоратчи: Александр Попов

VAR: Найим Қосимов

AVAR: Тимур Гайнуллин

Комиссар: Ойбек Давлетмуродов

"Динамо": 27.Эдем Неманов, 6.Жаҳонгир Ўрозов, 7.Ратиньо, 8.Санжар Қодирқулов, 10.Анвар Ҳожимирзаев, 16.Ричард Фрайдей, 18.Олександр Кучеренко, 20.Жалолиддин Жумабоев, 37.Фирдавс Абдураҳмонов, 55.Дмитрий Плетнёв, 77.Маҳмуд Маҳамаджонов.

Захира: 13.Равшанбек Ягудин, 9.Миржаҳон Мираҳмадов, 11.Хислат Халилов, 14.Баҳодир Насимов, 22.Улуғбек Абдуллаев, 23.Беҳрузбек Облақулов, 25.Ойбек Ўрмонжонов, 88.Марко Станоевич, 99.Улуғбек Ҳошимов.

"Бухоро": 1.Ширинбой Абдуллаев, 2.Иззатилло Пўлатов, 5.Сардор Қулматов, 10.Азизбек Амонов, 17.Жавоҳир Рўзиев, 22.Тома Табатадзе, 25.Фране Чирьяк, 27.Муҳаммад Йўлдошев, 33.Йосип Томашевич, 88.Доминик Бегич, 93.Марко Колакович.

Захира: 21.Отабек Боймуродов, 6.Равшан Хайруллаев, 8.Анвар Жўраев, 9.Амирбек Саидов, 11.Иброҳим Нўмонов, 14.Алишер Хайруллаев, 19.Билол Туплиев, 95.Нодирбек Аҳмаджонов, 97.Шаҳбоз Жўрабеков.

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ




49. Табатадзе ҳужумда фоль ишлатди ва ҳакам бироз туриб ўйинни тўхтатгач, унга эътироз билдирди.  

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

45. Чирьяк Фрайдейга нисбатан қўполлик ишлатди, аммо ўзи жабрланди. 

40. Маҳамаджонов тўпги интилиш чоғида рақибга нисбатан қўполлик ишлатди, ҳакам ҳужумда фоль ишлатилди деб топди, бу эса самарқандлик мухлисларга ёқмаяпти. 

37. Амонов ва Пўлатов Плетнёвни бир пайтда йиқитишди. 

34. Ух! Амоновнинг олис масофадан ҳаволатиб ошириб берган тўпи Немановнинг қўлидан чиқиб кетишига бир бахя қолди.

31. "Бухоро" ҳимоя чизиғи ишончли ўйин кўрсатмоқда. Айниқса, ҳаводан келаётган тўпларни кўп маротаба узоқлаштиришмоқда. 

26. Зарбааа! Маҳамаджоновнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан сўнг Ҳожимирзаев бош билан зарба йўллади, ноаниқ. 

22. Зарба! Анвар Ҳожимирзаевнинг чамаси 18 метрдан йўллаган зарбаси Ширинбой Абдуллаевга қийинчилик туғдирмади. 

20. ГОЛ! "Динамо" жарима майдончаси ичида юзага келган пала-партиш вазиятдан Табатадзе унумли фойдаланиб кетди. Грузиялик ҳужумчининг ерлатиб берган зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўридан жой олди – 0:1!

16. Зарба! Маҳамаджоновнинг жаримадан йўллаган зарбасидан кейин тўп жонли деворга тегиб майдонни тарк этди, 

14. Фрайдей қанотдан олдинга ўтиб, ичкарига пас узатди, бироқ тўпни дарвозабон Абдуллаев эгаллаб олди. 

10. Колакович майдон марказида Ҳожимирзаевга нисбатан қўпол ҳаракат қилди ва қоидани бузган бўлса-да, ҳакамнинг фикрига қўшилмаяпти. 

7. "Динамо" мухлислари севимли жамоасини тинимсиз қўллаб-қувватламоқда. Жамоа ҳам шунга монанд ишонч билан, мезбонларга хос тарзда тўп тепмоқда. 

4. Уууух! "Динамо"дан дастлабки хавфли ҳужум! Ричард Фрайдей бирга-бир ҳолатга чиқиб бориб зарба берди, тўпни Абдуллаев қайтарди, қайтган тўпни Ҳожимирзаев дарвозага киритолмай қолди... 

1. Баҳс бошланди! 

- Учрашув Тошкент вақти билан 19:15 да бошланади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+1   
18 окт 19:48:17
Аллаёров Ёдгор
ikkala qushnilarga xam omad kuchlisi yutsin
+1   
18 окт 19:34:21
Кодиржон
Хамма самаркандликларни Самарканд шахар куни бн табриклиман
+1   
18 окт 18:48:52
Muhammadjon andijon pfc
Dinamoni zaxirasi juda kuchli ekanu.
+1   
18 окт 18:28:57
Rasul Xasanov
Динамодан галаба курамиз
   
18 окт 19:51:20
Адхамжон Низамов
Бухоро ба пеш.
   
18 окт 19:26:17
Y@Go_6060
Динамо только победа
   
18 окт 19:03:38
Фарход
ЮВЕНТУС-10 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Унака деманг билмасангиз хеч канакасига тожик дербемас Узбекнинг єнг гузал шахарлари дербеси бу шахарларда тожикни 01 фоиз хам алокаси йук
Ок дуст
   
18 окт 18:59:25
ЮВЕНТУС-10
Фарход фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Иккита кухна шахар клублари тукнаш келаяпти ( тожик дерби )
Унака деманг билмасангиз хеч канакасига тожик дербемас Узбекнинг єнг гузал шахарлари дербеси бу шахарларда тожикни 01 фоиз хам алокаси йук
   
18 окт 18:54:01
Фарход
Иккита кухна шахар клублари тукнаш келаяпти ( тожик дерби )
   
18 окт 18:51:36
Alijon Baxronov
Бухорога омад
   
18 окт 18:51:19
Alijon Baxronov
Бухара удачи
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика