UZ

Сўнгги янгиликлар

02:35Евро-2024. Сербия - Англия 0:1  0 01:55Евро-2024. Англия илк турда Жуд Беллингемнинг голи эвазига Сербияни мағлуб этди  11 01:34Мбаппе Олимпиадада иштирок этиш масаласига узил-кесил нуқта қўйди  2 01:10Рўзиқул Бердиев: "Дастлабки дақиқада юзага келган вазиятимиздан фойдаланганимизда ҳисоб бошқача бўлиши мумкин эди"  21 00:51"Сўғдиёна" ёрдамчи мураббийи: "Иккита четлатишдан сўнг ҳам ғалабани сақлаб қолишгани учун йигитларга рахмат айтаман"  10 00:36Самвел Бабаян: "Бугун ғалабага лойиқ эдик. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ иккита гол уришимиз керак эди. Сиаваш Ҳақназарий ҳозирча жамоага киришиб кета олмаяпти"  15 00:20Евро-2024. Словения - Дания 1:1  0 23:50Максим Шацких: "Пахтакор"ни совринли ўринлар қизиқтирмайди. Бизга фақат чемпионлик керак"   11 23:27ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Астана"дан устун келди. Умаров 62 дақиқа ўйнади, Яхшибоев эса...  0 23:15Евро-2024. Польша - Нидерландия. 1:2   0 22:52Эриксен Еврога қайтган учрашувда Дания Словения билан дуранг ўйнади   9 22:43Жокич Сербиянинг ғалабасига ишонмоқда. Черандан бошқача тахмин  4 22:31Суперлига. "Сўғдиёна" - "Насаф" 1:0  4 22:21Ҳожиакбар Алижонов 155 кун ўтиб майдонга қайтди  13 22:10Суперлига. "Пахтакор" - "Навбаҳор" 0:0  6

Суперлига. Чемпионликка яқинлашаётган "Пахтакор", қайта парвозга шай "лочинлар" ва курашга қайтаётган "Насаф" Янгиликлар

Суперлига. Чемпионликка яқинлашаётган "Пахтакор", қайта парвозга шай "лочинлар" ва курашга қайтаётган "Насаф"

Терма жамоа учрашувлари-ю, ОЧЛ стартидаги ўйинлардан сўнг ниҳоят ўзимизнинг ички чемпионатимизга эътибор қаратамиз.

Нима бўлган тақдирда ҳам Суперлига ҳурмати, чемпионатга бўлган муносабат доим устун туриши керак. Келинг чемпионлик учун имкониятларни кўриб чиқсак. 

"Пахтакор"

"Пахтакор" гарчи ОЧЛда "Ал Айн"дан мағлубиятга учраган тақдирда ҳам Суперлигада катта муаммога дуч келмайди, деб ўйлайман. Жамоани ўзагини ташкил қилаётган ва аввалдан ўйнаб келаётган футболчилар (Алижонов, Черан, Турғунбоев, Сайфиев, Ҳамробеков ) чемпионлик сари етаклашга кучи етади. Қолаверса, жамоавий, чемпионлик руҳини ҳам унутмаслик керак. 

Лекин ОЧЛда бундай эмас.  Халқаро майдонда мураббий имзоси, таркибдаги ижрочилар, легионерлар, селекция қандай олиб борилгани катта саҳнага чиқади. Суперлигага келсак, муҳим қийин тақвимдан ўтиб олди, Наманган ва Қаршидан муҳим очколар билан қайтилди.  Кейинчалик "Металлург" ва "Қизилқум" таслим қилинди. 

"Пахтакор"нинг сўнгги 5та ўйиндаги натижаларига кўра 10 очко тўплаган ва биринчи ўринда кетмоқда. "Шерлар" кимлардан неча очко олди?

"Қизилқум" - "Пахтакор" 2:3

"Пахтакор" - "Металлург" 1:0

"Насаф" - "Пахтакор" 0:0

"Навбаҳор" - "Пахтакор" 1:2

"Пахтакор" - "Нефтчи" 0:1

Максим Шацкихни олдинда кутаётган тўқнашувлар

19-тур. "Сўғдиёна" (меҳмонда)

Биринчи даврадаги натижа: 2:1

20-тур. ОКМК (уйда)

Биринчи даврадаги натижа: 2:1

21-тур. "Андижон"  (сафарда )

Биринчи даврадаги натижа: 1:1

22-тур. "Турон" (уйда)

Биринчи даврадаги натижа:  1:0

23-тур. "Бухоро" (сафарда)

Биринчи даврадаги натижа: 1:0


Мазкур ўйинларда "Пахтакор" неччи очко ишлайди? 


"Навбаҳор"

"Пахтакор"нинг ортидан қувиб келаётган "Навбаҳор". Икки жамоа ўртасидаги фарқ 7 очкони ташкил қилади ва бу ҳозирги айни вақтдаги ҳолатда катта тафовут ҳисобланади. Лекин Самвел Бабаян жамоаси "Ал Ҳилол" майдонидан очко билан қайтди. Битта ўйинга ва бутун чемпионатга қилинадиган "настрой"ни фарқи бор. Ички чемпионатда "лочинлар"нинг парвози пастлаган. Лекин имконият ва умид буткул йўқолмаган. Бунинг учун наманганликлар ўз ўйинларида ғалаба қозониши ва "Пахтакор"нинг қоқилишини кутиши керак бўлади. Жамоа охирги 5та учрашувда 5 очко жамғара олган ва бу форматда 12 ўринда боряпти. Охирги маротаба "Навбаҳор" биринчи давра сўнггида Навоийда аутсайдер устидан ғалаба қозонган. Жамоа кимлардан очко олди ва берди?

"Навбаҳор" - ОКМК 0:0

"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" 2:1

"Навбаҳор" - "Пахтакор" 1:2

"Металлург" - "Навбаҳор" 1:1

"Қизилқум" - "Навбаҳор" 1:2

Олдинда Самвел Бабаян шогирдларини қуйидаги беллашувлар кутмоқда. Тақвимдаги рақибдар "Пахтакор"ники билан деярли бир хил.  Шунингдек, Ўзбекистон кубогида ОКМК билан ҳисоб-китоб ҳам борлигини эсдан чиқармаслик керак. 

19-тур. "Андижон" - "Навбаҳор" 

Биринчи даврадаги натижа: 1:0

20-тур. "Навбаҳор" - "Турон"

Биринчи даврадаги натижа: 2:0

21-тур. "Бухоро" - "Навбаҳор"

Биринчи даврадаги натижа: 1:0

Ўзбекистон кубоги ярим финал. ОКМК - "Навбаҳор"

22-тур. "Навбаҳор" - "Насаф" 

Биринчи даврадаги натижа: 0:0

23-тур. "Сурхон" - "Навбаҳор"

Биринчи даврадаги натижа: 1:0

Агарда турнир жадвалида фарқ 24-тургача 7 очколигича қолса, барчаси сўнгги 3та турда ҳал бўлади.  

Хўш, "Навбаҳор" олдиндаги 5та ўйинда неччи очко тўплайди?

"Нефтчи"

Кураги ерга тегмаган полвонларимиз бор деганларидек, Суперлигада ҳам ҳали йиқилмаган ва ҳеч ким йиқита олмаган битта жамоамиз бор. "Нефтчи" ва Левченко "Навбаҳор" билан бир хил 34 очко тўплаган ҳолда учинчи поғонадан жой олган. Фарғоналиклар учун юқорига чиқишдан кўра, пастга тушиб кетиш хавфи яқин. "Насаф"да 33 очко мавжуд . Тўғри "аждарлар" чемпион бўлмасада, ўз даражасини ушлаб қолиш учун ҳам медалларга курашмоқда. Шундай экан "Нефтчи" учун ҳар бир учрашув финал.

Аммо муаммо шундаки, Виталий Левченко жамоаси деярли 1 ой расмий ўйинда қатнашмади.  Рестартга тайёргарлик кўраётган бир вақтда Қўқондаги хунармандчилик фестивали сабаб "Турон" билан ўйини қолдирилди. Жамоа охирги бор 31 август куни расмий ўйинда қатнашган. Энди эса 27 сентябрь куни ўз майдонида "Бухоро" билан учрашув ўтказади. Жамоа бу оралиққа назорат учрашуви учун рақиб топиши керак бўлади. Шу билан кейинги учрашув 7 октябрь кунига белгиланган. 10 кун бу жуда катта оралиқ. Неча йилдирки ҳануз битта аниқ тақвимни туза олмаймиз. Дарҳақиқат бизда орадаги танаффуслар жуда кўп ва катта. Про лига ҳам бундан мустасно эмас. 

Сўнгги 5та ўйинда "Нефтчи" 9 очко тўплади (2та ғалаба, 3та дуранг). Улар орасида энг муҳими Тошкентда амалдаги чемпион устидан қўлга киритилган ғалаба бўлди. 

"Нефтчи" - "Металлург" 1:0

"Пахтакор" - "Нефтчи" 0:1

"Нефтчи" -  "Сўғдиёна" 0:0

ОКМК -  "Нефтчи"  1:1

"Нефтчи" -  "Андижон" 0:0

Олдинда 4та турдаги рақиблари. 21-турда Қаршида дахшатли ўйин кутмоқда ва айнан шу ўйин "Нефтчи" совриндорлар қаторига кириш, кирмаслигини белгилаб беради.  Орадаги бўшлиқларни ҳисобга олмаганда жамоанинг тақвими бошқаларга қараганда зич эмас. 

20-тур. "Нефтчи" - "Бухоро"

21-тур. "Насаф" - "Нефтчи"

22-тур. "Нефтчи" - "Сурхон" 

23-тур. "Бунёдкор" - "Нефтчи"

 "Нефтчи"ни ким мағлубиятга учрата олар экан?

"Насаф"

"Насаф" кумуш ва бронза йўлида интригани ошириши аниқ. Сўнгги ўйинлардан кейин "аждарлар" яна курашга қайтди, дея оламиз. Иккинчидан кубокда ҳам юришини давом эттиряпти ва катта эҳтимол финалга йўл олади. Чемпионлик учун эса реал қаралганда ҳам имконият деярли йўқ. Орадаги тафовутни кичкина деб бўлмайди. Лекин бронза ва кумушдан уларни айни пайтда 1 очко ажратиб турибди. "Нефтчи" ва "Навбаҳор" билан иккинчи даврада қаршиликлар ҳали ўйнамаганини эътиборга олиб қўйинг.  Маълумки, "аждарлар"нинг ички мусобақаларда эътибор қаратадиган нуқтаси Ўзбекистон кубоги ва совринли ўринлар. 

Сўнгги 5та учрашувда жамоа 8 очко тўплаган

"Турон" - "Насаф" 1:0

"Насаф" - "Бухоро" 1:0

"Насаф" - "Пахтакор" 0:0

"Насаф" - "Қизилқум" 0:0

"Сурхон" - "Насаф" 1:2

Олдиндаги кутилаётган қарама-қаршиликлар

19-тур. "Насаф" - "Бунёдкор"

20-тур. "Олимпик" - "Насаф"

21-тур. "Нефтчи" - "Насаф"

Ўзбекистон кубоги ярим финали. "Насаф" - "Динамо"

23-тур. "Насаф" - "Металлург" 

22-тур. "Навбаҳор" - "Насаф" 


"Насаф" неччи очко тўплайди?

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Олдинда "Пахтакор", "Навбаҳор", "Насаф" футболчиларини кузнинг ўртаси октябрь ойида ёзнинг жазирамаси сингари жиззадрамалар кутмоқда. Саломат бўлинг!


Муаллифнинг телеграм канили: PRESSBALL

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика