Суперлига. "Бунёдкор" - "Локомотив" ўйини Тошкентда эмас, Олмалиқда бўлади

Alisher
18 сен 2021
Ўзбекистон Суперлигаси доирасида 21 сентябрда ўтказиладиган "Бунёдкор" - "Локомотив" баҳси "Бунёдкор" стадионида ўтказилмайдиган бўлди.

Аммо, айни дамда «Бунёдкор» жамоасининг уй майдонида аёллар жамоалари Осиё чемпионатига саралаш ўйинларини ўтказаётгани сабабли «Бунёдкор» - «Локомотив» баҳси «Олмалиқ» спорт мажмуасида ташкил қилинади. Баҳс белгиланганидек 19:00да старт олади.

Ёшлар жамоалари ўртасидаги учрашув эса 20 сентябрь куни «Бунёдкор» академиясида ташкиллаштирилади. Ушбу баҳс 16:30да бошланади.

→ “Бунёдкор” – “Локомотив” учрашуви ҳеч қаерга кўчирилмайди 




AlisherМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz