UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15А Серия. "Наполи" "Женоа" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 21:50"Байер" — "Фрайбург". Вирц, Жака ва Шик асосий таркибда  1 21:37"Кристал Пэлас" — "Арсенал". Хаверц, Эдегор ва Сака асосий таркибда  0 21:33Абдуқодир Ҳусановга Жорже Мендешнинг алоқаси борми? Футболчининг агенти жавоб берди  8 21:26Эрон Про лигаси. "Персеполис" кутилмаганда ўз уйида мағлуб бўлди  0 21:04"Арсенал" 60та ўйинда 61та гол урган юлдуз ҳужумчи учун курашга қўшилди  2 20:34"Ювентус" ПСЖ футболчиси билан шартнома имзолашга уриниб кўради  0 20:05"Манчестер Сити" сўнгги 15 йилликдаги энг ёмон натижани кўрсатди  19 19:54"Манчестер Сити" сўнгги 12та ўйиннинг 9тасида мағлуб бўлди  14 19:25АПЛ. "Манчестер Сити" яна мағлубиятга учради  40 19:13АПЛнинг 3та баҳси учун асосий таркиблар эълон қилинди  0 18:53Эмилиано Мартинес бир воқеа юз берсагина фаолиятини ҳозироқ якунлаши мумкин экан  14 18:22Гвардиола: "Манчестер Сити"да чемпионлик учун имкониятлар йўқ"  5 18:06Анчелотти: "Мбаппенинг кўникиш жараёни якунига етди"  1 16:59"Локомотив" 4 клубдан пул талаб қилмоқда  9

Суперлига 16талик форматга мажбурми? Янгиликлар

Суперлига 16талик форматга мажбурми?

Суперлига келаси йил 16та жамоа иштирокида ўтказилади.

Аммо кимлар қатнашиши тўлиқ юз фоизга маълум эмас. Суперлигада ўз ўрнини сақлаб қолган жамоалар: "Насаф", ОКМК, "Навбаҳор", "Сўғдиёна", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сурхон", "Динамо", "Андижон", "Бунёдкор", "Қизилқум". Демак, 11та жамоа.

"Олимпик" ўтиш ўйинида ютқазиб Пролигага тушиб кетди. "Металлург" ўтиш ўйинида ғалаба қозониб, ўрнини сақлаб қола олди, бироқ келаси йил Суперлигада ўйнаши мавҳум. Клубнинг ҳатто Прролигада иштирок этиши ҳам сўроқ остида. "Локомотив" охирги ўринни эгаллаб Пролигага тушиб кетди.

ПФЛ 2025 йилги Суперлига 16та жамоа иштирокида ўтказилишини айтган. Юқорида 11та жамоани санаб ўтдик. "Машъал" билан "Бухоро" Пролигада 1-2 ўринларни эгаллаб, тўғридан тўғри Суперлига йўлланмасига эга чиқди. "Қўқон-1912" билан "Шўртан" плей-офф орқали Суперлигага чиқди. "Металлург" ҳам плей-оффда ғалаба қозониб, 16-жамоа бўлди.

Агар "Металлург" Суперлигадан воз кечса, унда 15та жамоа қолади. Шунингдек, бу жамоа 24 декабрга қадар ўз тақдирига ойдинлик киритиши лозим. Айтайлик, "Металлург" ҳар қанақасига Суперлигада ўйнамайдиган бўлди, унда нима бўлади? Унда ПФЛ ўтиш ўйинида "Металлург"га ютқазган "Олимпик"ка юзланади. Лекин ҳозирги пайтда "Олимпик" клубининг ҳам кейинги тақдири мавҳум бўлиб турибди. Жамоа ҳатто Пролигада иштирок этмаслиги мумкин.

Айтайлик, "Олимпик"дан ҳам рад жавоби келди ва унда ПФЛ Пролигада 5-ўринни олган "Арал"га мурожаат қилиши лозим бўлади. Чунки Пролиганинг дастлабки тўртта клуби Суперлигага чиқиб бўлди. Лекин "Арал"да ОФК лицензиясини йўқлигини ҳисобга олсак, 6-ўриндаги "Хоразм"га навбат келади. "Хоразм"да лицензия бор, фақат Суперлигага тайёрми деган савол юзага келади. Мабодо "Хоразм" ҳам Суперлигада ўйнамайдиган бўлса, унда охирги вариант сифатида "Локомотив" қолади. Чунки Пролигада 7-8 ўринларни банд этган "Олимпик Мобиуз" билан "Дўстлик"да ҳам лицензия мавжуд эмас.


Шу ўринда Суперлига иштирокчилари 16тага етказилиб тўғри қилиндими деган савол юзага келади. Негаки бу ўринда Лига раҳбарияти фақат Суперлигани эмас, балки унга рақобатчи Пролигани ҳам ўйлаши лозим бўлади. Масалан, бу йил Пролигада 8та жамоа қатнашган бўлса, шундан учтасида ОФК лицензияси йўқ. Бу эса шу жамоаларнинг тўлиқ профессионал эмаслигини англатади.

Агар Суперлигада 16та жамоа ўйнайдиган бўлса, унда Пролига нечта жамоа иштирокида ўтказилади? 11 декабрь куни бўлиб ўтган очиқ мулоқотда ПФЛ раҳбари Диёр Имомхўжаев бу саволга аниқ жавоб ҳозирча йўқлигини ва катта эҳтимол билан Пролига келаси йил ҳам 8та клуб билан ўтишини айтиб ўтди. Ундай бўлса, шу 8та клуб кимлар деган савол юзага келади.

Пролигадан тўртта клуб Суперлигага чиқди. Демак, буёқда яна тўртта қолди. Агар "Олимпик" билан "Локомотив"ни қўшадиган бўлсак, жамоалар сони 6та бўлади. Яна иккита жамоа керак. Шунда Биринчи лигага юзланамиз. Шу ўринда бир нарсани эътиборга олайлик, яъни Биринчи лига тўлиқ профессионал лига ҳисобланмайди.

Биринчи лиганинг бу мавсуми жамоаларни икки минтақага бўлиб ўтказилди. Кейин ҳар икки минтақадан 4тадан жамоа финал босқичга йўл олди. Тошкентда ўтказилган финал босқич ўйинларида "Насаф фарм" чемпион, "Қизириқ", "ФарДУ" ва "Бунёдкор фарм" мос равишда 2-3-4 ўринларни эгаллади. Айтайлик, чемпион "Насаф фарм" билан финалчи "Қизириқ" Пролигага қўшилди. Шунда иштирокчилар 8тага етади. Лекин бу ҳам баъзи саволларни келтириб чиқариши мумкин.

Масалан, "Насаф фарм" "Насаф"нинг фарм клуби бўлгани учун Пролигада қатнашмаслиги мумкин. Негаки Пролига Биринчи лигага нисбатан кўпроқ харажат талаб этади ва "Насаф фарм" бунга тайёрми деган савол юзага келади. "Қизириқ" борасида ҳам шу саволни бериш мумкин. Мабодо "Олимпик" Пролигада ҳам ўйнамайдиган бўлса, ПФЛ навбати билан "ФарДУ"га, агар "Йўқ" жавобини олса сўнгра "Бунёдкор фарм"га мурожаат қилиши бўлади. Лекин "Бунёдкор фарм" ҳам "Бунёдкор"нинг фарм клуби эканини унутмайлик.

Ҳозир нима йўл қоляпти? 11 декабрь кунги йиғилишда ПФЛ раҳбари орзусидаги чемпионат 12та жамоалик Суперлига ва 12та жамоалик Пролига эканини айтиб ўтди. Бир томондан ҳозирги шароитда энг тўғри йўл бўлиши мумкин. Чунки Суперлига 16та клуб қатнашгани билан буёқда Пролига ямоқ иштонга ўхшаб қолади. Қолаверса, ҳозирги шароитда Суперлига 16талик форматга умуман тайёр эмас. Суперлига талабларини тўлиқ бажариш ва сифатли иштирок саволи ҳали "Машъал", "Бухоро", "Шўртан" ва "Қўқон-1912"да ҳам пайдо бўлиши мумкин.

Суперлига ўз номига мос равишда супер бўлиши керак. Энг кучли футболчилар шу ерда ўйнаши керак. Жамоалар сонини ошириш орқали ўйинлар сони ошишига эга бўламиз. Лекин бу билан сифат ошиб қоладими? Агар Д.Имомхўжаев айтганидек, Суперлига ва Пролигада тенг 12тадан жамоа қатнашса, иккита ажойиб Лигага эга бўламиз. Кейин бемалол учта чиқиб, учтани туширса бўлади.


Х.Холиқов.

Рейтинг: -7   

Фикрлар

+4   
18 дек 20:36:26
Kuvondik Hotamov
Энг яхши вариант суперлига учун 12 клуб. Диёр тугри йулдан кетаётганди, уни амаллаб кундиришди. Энди про лига халта. 1 лигани хам географик жойлашувига караб 4 та худудга булиб утказиш керак.
+3   
18 дек 19:34:26
Дилмурод
Нега 16та булиши керак .энди сифати сал яхшиланайотган эди .бизга нари борса 10та каманда етади.бари шунчаки туп тепиб пул ишлаб йотибди.пролигага хам 10та команда етади..йигиштирларинг карам шурвани..энди стадионга борайотган эдик.яна эски вакт футболи буларканда .майнавозчиликка уйнаш..
+2   
18 дек 19:36:22
Toir Muratovich
10 ta jamoa 4 davra uynash kerak xuddi shotlandiya chempionat singari
+1   
18 дек 20:21:12
Grand Grand
Абрамов билан Бабаянга яхши булдида 16 та жамоа булгани.Улар бемалол уйинларни сотиб билганини килади Динамо мухлислари хафа булмайсизлар Локога (бабаян деган валомат келаябди жамоани сеперлигада нима килиб булса хам колдирмокчи булди) Абрамов атайлаб юткизган Диёрга хам уйин кам булаябди деб босим уюштирди. 14-булгани яхши эди камида 6-5 жамоа суперлига учун курашарди уйин ким сотса расво чикиб суперлигадан чикиб кетаётганди.
   
19 дек 02:41:03
PFK HAQIQAT
Mashʼal oʻzi kerakmi ? 4 marotaba pro ligaga uloqtirilgan yana bir marta uloqtirilsa xech narsa qilmaydi. (Kesatish)
   
19 дек 00:58:29
Arsenal_21_
12 ta jamoa yetardi bizga babayan abramovlar 16 bölsin deb Diyorga bosim qilişdi rosa ana ol senga 16 jamoa son bor sifat nima böladi endi
   
18 дек 21:05:39
Akrom Tuychiyev
Botir Saidov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
8 jamoa 4 davralik tizimda òynaşi kerak...
Juda zor buladi borku. Bir mavsumda 4 marta Nasaf - Paxtakor oʻyini buladi. Bu shiddatli buladi juda
   
18 дек 19:28:33
Sodiq Nazarov
Ҳар қандай ҳолатда ҳам локомотивни суперлигада ўйнашга ҳаққи йўқ
   
18 дек 19:24:20
Haqqul
Бу масала хозир уйланмайди ХХоликов. Регламент ташлабини бажариб суперлигага чиккан жамоаларни сизни савиясиз маколангиз билан пролигага кайтариб керакми? Улар хам жамоа, унда хам одамлар футбол уйнайди. Уларни айби нима?
   
18 дек 19:23:12
Mirshohid
14 ta yahshi edi
   
18 дек 19:21:34
Botir Saidov
8 jamoa 4 davralik tizimda òynaşi kerak...
   
18 дек 19:17:14
Haqqul
Шу хам маколада энди.
   
18 дек 19:15:55
Мирзохон
Otsiz Chavandoz фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Qanaqa ekspirment. 16 ta kamanda qilishga super liga klublarini o'zi ovoz bergan. G'oyayam kamandalani o'zidan chiqqan. Diyor har doim 12 tali super liga qilish kere dib kegan
Ман Про лига ҳақида ёздим, суперлигаси форматини эмас.
   
18 дек 19:14:25
Мирзохон
Otsiz Chavandoz фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Qanaqa ekspirment. 16 ta kamanda qilishga super liga klublarini o'zi ovoz bergan. G'oyayam kamandalani o'zidan chiqqan. Diyor har doim 12 tali super liga qilish kere dib kegan
Янги раҳбар бўлиб тайинланган йили қилган экспериментларни. Машъални ноҳақ пролигага туширган стадион важи билан, ваҳоланки стадиони буткул йўқ клублар ҳам олий лигада ўйнаб юрди.
Молиявий эксперимент қилди, хусусий клублар кўтаролмай йўқ бўлиб кетди. Фақат хусусий эмас, бошқалари ҳам.
   
18 дек 19:14:19
Lochin Lochin
nima kere 16 ta klub bu shunchaki kuchmanchi futbolchilar uchun boshpana futbolchilar oylik uchun uynashadi buldi usish yuq umuman har 2-3 yilda uzgartirishadi 14-16 ta deb qandaydir manfaatlar tuqnashuvi borda bir gap bor aniq pul yuvish totalizator orqali soqqa qilishadi UFA bulsa klublardan oladigan pullar evaziga yashab yuribti yaxshilab tekshirishsa kuplarni kuti ochilib qoladi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика