UZ

Сўнгги янгиликлар

20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  0 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 20:15Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1 (матнли трансляция)  6 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  8 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  1 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  22 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  21 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  36 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  15 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  1 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  14 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  3

Суперлига 1-турида 6та гол бўлди. Иккинчи турда нечта гол кўрамиз? Янгиликлар

Суперлига 1-турида 6та гол бўлди. Иккинчи турда нечта гол кўрамиз?

Теглар :  Суперлига
Бугун бўлиб ўтадиган иккита ўйин билан Суперлиганинг иккинчи тур баҳсларига старт берилади.

Бугун "Насаф" ўз майдонида "Металлург"ни қабул қилса, Суперлига дебютанти "Олимпик" сафарда "Қўқон-1912" меҳмони бўлади. Қолган учрашувлар 10 ва 11 март кунлари бўлиб ўтади. 

Дастлабки тур голларга бой бўлмади. Мухлислар еттита баҳсда 6та гол гувоҳи бўлишди. Агар ўтган йил билан таққослайдиган бўлсак, бу 9тага кам дегани. Чунки ўтган йил Суперлига биринчи турида дарвозаларга жами 15та тўп киритилганди.

Телеграм каналимизга 1-турнинг ЭНГ КУТИЛМАГАН НАТИЖАСИ қайси мазмунида сўровнома қўйгандик. 10 минг нафарга яқин мухлис қатнашган сўровда энг кўп овозни (35 фоиз) "Металлург" - АГМК баҳси олди. Биласиз, Миржалол Қосимов бошқарувидаги жамоа илк турда кутилмаганда 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради.

Бу борада "Қизилқум" - "Локомотив" (2:0) учрашуви 27 фоиз билан иккинчи, "Наавбаҳор" - "Насаф" (0:0) беллашуви эса 18 фоиз билан учинчи бўлди. 

P.S. 2021 йилги Суперлига 2-турида 11та гол урилган экан. Бу сафар нечта бўлишини тур ўйинлари якунлангач билиб оламиз.



Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика