

Мадридликлар ҳимоячини "Ливерпуль" билан шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунлангач, қўлга киритишга уриниши истагида. Бироқ "қизиллар"нинг ҳам футболчидан умиди катта.
"L'Equipe" хабарига кўра, Англиянинг амалдаги чемпиони Конате билан шартномани узайтириш бўйича яна бир таклиф билан чиқди. Кўп масалалар ҳал этилиши керак бўлса-да, "Ливерпуль" раҳбарияти келишувга оптимистик қарамоқда.



