UZ

Сўнгги янгиликлар

23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  0 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  0 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  23 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  11 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  26 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  28

Суперлига. 1-тур лауреатлари Янгиликлар

Суперлига. 1-тур лауреатлари

Куни кеча Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган ўйинлар якунланди.

Championat.asia тур баҳслари асосида тур лауреатларини аниқлади.

"Сўғдиёна" клуби илк турда "Бунёдкор" меҳмони бўлди ва 0:0 ҳисобида дуранг қайд этди. Ушбу баҳсда дуранг қайд этилишида жиззахликлар посбони Милан Митровичнинг ҳиссаси жуда катта бўлди. "Сўғдиёна" посбони Милан Митрович championat.asia сайти талқинига кўра 1-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.

"Металлург" бу тур Бекободда АГМКни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Тўғри рақиб ўйиннинг кўпгина қисмида 10 киши бўлиб ўйнади, аммо бекободликлар ҳам чемпионликка курашадиган жамоага қарши яхши ўйнади. Шу боис Championat.asia сайти талқинига кўра, 1-турнинг энг яхши мураббийи Луисма Эрнандес бўлди.

Бу турда "Қизилқум" ярим ҳимоячиси Эркин Байдуллаев "Локомотив" билан баҳсда ажойиб гол урди ва тур голи муаллифига айланди.  

Гол уришдан ташқари Байдуллаев "Локомотив" билан баҳсда фаол ўйнади ва жамоаси ғалабасига катта ҳисса қўшди. Шу тариқа, Эркин Байдуллаев championat.asia талқинига кўра 1-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.






Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали >>>>> Суперлига

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика