Суперкомпьютер Бундеслига фаворитларини аниқлади. "Бавария" билан қайси жамоа рақобатлашади?
22 авг 2025 13:32
Янгиликлар
Суперкомпьютер Бундеслига фаворитларини аниқлади. "Бавария" билан қайси жамоа рақобатлашади?
Opta суперкомпьютерига кўра, "Бавария" Германия чемпионати янги мавсумининг сўзсиз фаворити ҳисобланади.
Мюнхен клубининг чемпионликни қўлга киритиш эҳтимоли 52,9%. Бу Бундеслиганинг барча жамоалари орасидаги энг яхши кўрсаткичдир.
"Бавария"нинг миллий чемпионатдаги асосий рақиби "Байер" бўлиб, "фармацевтлар"нинг ғалаба қозониш эҳтимоли 16,9% ни ташкил қилади.
Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси ҳам якуний ғалабага 15,8 фоизлик эҳтимол билан мавсум фаворитлари учлигидан жой олди. Бошқа барча жамоаларнинг чемпионликка эришиш имконияти 5% дан кам.
Кучли тўртликка асосий даъвогарлар "Бавария" (91,6%), "Байер" (69,5%), "Боруссия" (68%), "Айнтрахт" (36,4%), "Штутгарт" (28,7%) ва "Лейпциг" (27,4%).
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар