ЕЧЛ. "Атлетико" "Тоттенхэм"ни, "Бавария" "Аталанта"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ҳолда кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилишди

Alisher Ostonov
11 мар 2026, 03:00
ЕЧЛ 1/8 финал доирасидаги "Атлетико" — "Тоттенхэм" ва "Аталанта" — "Бавария" ўйинлари бўлиб ўтди.

Мадрид клуби лондонликларни 5:2 ҳисобида мағлуб этишди. “Атлетико” сафида голларга Маркос Льоренте, Антуан Гризманн, Хулиан Альварес (дубль) ва Робин Ле Норман муаллифлик қилди, “Тоттенхэм”дан эса Педро Порро ва Доминик Соланке ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

Жавоб ўйини 18 март куни Лондонда бўлиб ўтади.




“Бавария” эса Бергамода “Аталанта” дарвозасига 6 та тўп киритди. Меҳмонлар сафида голларга Йосип Станишич, Майкл Олисе (дубль), Серж Гнабри, Николас Жексон ва Жамал Мусиала муаллифлик қилди, италияликлардан эса Марио Пашалич ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.




Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia