UZ

Сўнгги янгиликлар

17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  0 17:22"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 17:10"Ал Батаэҳ" — "Ал Наср". Таркиблар маълум  3 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  3 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  29 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  6 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  11 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  4

Супер тўпурар. Левандовски жорий мавсумнинг ҳамма учрашувида гол урди Янгиликлар

Супер тўпурар. Левандовски жорий мавсумнинг ҳамма учрашувида гол урди

"Бавария" Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 3-тур ўйинида "Олимпиакос"ни меҳмонда 3:2 ҳисобида таслим этди.

"Муаммо шундаки ҳар сафар 3та гол уришимизга тўғри келмоқда, чунки дарвозамиздан 2та тўп олиб чиқяпмиз" - деди Мануэль Нойер.

Нико Ковачнинг бахтига "Бавария"да ишонса бўладиган  бир йигит бор - Роберт Левандовски. Роберт дубль қайд этиб, бу сафар ҳам қаҳрамонга айланди. Унинг статистикаси ҳайратланарли.

"Бавария"нинг жорий мавсумдаги 38та голидан 18таси Левандовски ҳисобига ёзилган.

Германия Суперкубогини ҳисобга олмасак, Роберт жорий мавсумда ўзи ўйнаган барча учрашувларда гол урди.

Даҳшат:

"Энерги" - 1та гол

"Герта" - дубль

"Шальке" - хет-трик

"Майнц" - 1та гол

"Лейпциг" - 1та гол

"Црвена Звезда" - 1та гол

"Кёльн" - дубль

"Падерборн" - 1та гол

"Тоттенхэм" - дубль

"Хоффенхайм" - 1та гол

"Аугсбург" - 1та гол

"Олимпиакос" - дубль


Левандовски кузда терма жамоада ўтказган 4та учрашувида 3та гол уришга муваффақ бўлди.

Роберт август охирида "Бавария" билан шартномасини 2023 йилгача узайтирди, унинг ҳаёлларида эса фақат ўйин ва голлар. У Бундеслига (12та гол) ва Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг (5та гол) энг яхши тўпурари.

"Олимпиакос" дарвозасига урилган дубль туфайли Левандовски Нистелройни ортда қолдирди. Энди у ЧЛ тарихидаги энг яхши бешинчи тўпурар.

Левандовски тез орада "Бавария" тарихидаги энг яхши иккинчи тўпурарга айланиши мумкин. Роберт ҳозирча 209та гол билан учинчи ўринда, Карл-Хайн Руммениггеда эса 217та гол мавжуд. Биринчи ўринни 508та гол билан Герд Мюллер эгаллаб турибди.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика